Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (70 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (70 KB)

“Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  309-сонли қарори ҳақида

 

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”
2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил
6 ноябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ”ги 309-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар    киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

  Қорақалпоғистон Республикаси

  Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                                Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил, 14 ноябр

№ 295

 

 

Вазирлар Кенгашининг


2014 йил «___» ноябрдаги

 

_________-сонли қарорига
илова

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим қарорларига киритилаёгган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1997 йил
14 июлдаги “Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида278-сон карори ҳақида”ги 164/8-сонли қарори билан иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинган Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а)  8-бандга “ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин” сўзларидан кейин “бир ой муддатда” сўзлари қўшилсин;

б) 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини тайёрлаганлик учун тўланадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади”.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2003 йил
12 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида 357-сон карори ҳақида”ги  179/4-сонли қарори билан иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қуйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 71-банди куйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“71. Объектга бўлган ҳуқуқни давлат руйхатидан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди”.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2013 йил
7 мартдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 54-сон қарори ҳақида”ги 64-сонли қарори билан маълумот учун қабул қилинган:

 

а) 1 –иловада:

40-бандда:

биринчи хатбошидаги “эгалик қилиш ҳуқуқини” сўзлари “ҳуқуқни” сўзи билан алмаштирилсии;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди”;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

67-банд қуйидаги таҳрирда баён килинсин:

“67. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда гувоҳпома берганлик учун тўлов ундирилмайди”;

б) 2-илова 35-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди”.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2013 йил
3 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 30 майдаги Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари             ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида 150-сон карори тўғрисида”ги
144-сонли қарори билан 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида Низомга 3-илова изоҳининг   “а” кичик бандидаги “Давархитектқурилиш” қўмитаси” сўзлари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2014 йил
11 январдаги Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 7 январдаги Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида 1-сон қарори ҳақида”ги 6-сонли қарори   билан иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 5-бандда:

ўн саккизинчи хат боши чиқариб ташлансин;

ўн тўққизинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн саккизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Аризага давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан тайёрланган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилди илова қилинади”;

в) қуйидаги мазмундаги 9'-банд қўшилсин:

“9'. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқага ўтишини, чеклашларни, сервитутларни ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг бекор бўлишини давлат рўйхатидан ўтказганлик, шунингдек кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, шу жумладан ипотекани ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, бинолар, иншоотларнииг тегишлилиги ва таркиби тўғрисида, шахсий турар жойи мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида маълумотномалар берганлик учун тўлов ундирилмайди”;

г) 30-банднинг учинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

д) 50-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

е) 73-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) қуйидаги мазмундаги 78'-банд қўшилсин:

“78. Кучмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан мулкдорга ёки унинг ваколатли шахсига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликат берилганлиги учун тўов ундирилмайди”;

з)   79-банднинг олтинчи хат бошидаги “ва рўйхатдан ўтказиш йиғими тўламасдан” сўзлари чиқариб ташлансин;

и) 80-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

к) IX бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

л) 1-иловада:

“Рўйхатдан ўтказиш йиғимини тўлаганлик тўғрисида белги” устуни чиқариб ташлансин;

“Изоҳлар” устунидаги “7” рақами “6” рақами билан алмаштирилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрьдаги 309-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига

 

 

     Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарор (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низом 22-бандининг бешинчи хат боши чиқариб ташлансин.

     Мазкур қарор Вазирлар Кенгашига кирим қилиниб, ижро учун 03-06/2-01/21-сонли 2007 йил 16 январь куни ЎзР Марказий банки ҚР Бош бошқармасига ва Ипотека банкига хат юборилган, масъул ҳодимлар таништирилган.

     Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августидаги 234-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига “ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан кейин” сўзлар чиқариб ташлансин.

Мазкур қарор Вазирлар Кенгашига кирим қилиниб, ижро учун раҳбарликка олиниб, масъул ҳодимлар таништирилган.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Ишлар Бошқармасининг Архивариуси

 

 

                                                          Г.Тлеумуратова

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг,

Иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти

 

 

 

                                                            А.Жуманиязов

 

 

 

 

 

 

 

nbsp;nbsp;

p


Ko'rib chiqildi: 11673

Sahifalar