Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (59 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (59 KB)

“Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги “Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
286-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддасига, “Фирма номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннга мувофиқ, шунингдек юридик шахсларнинг номларини тартибга солиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
11 октябрдаги “Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 286-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

 

а) “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” расмий номларидан, шунингдек улардан хосила сўзлардан қуйидагилар ўз номлари ва рамзларида фойдаланиш ҳуқуқига эга:

 

Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

 

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари;

 

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

 

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

 

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

 

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар;

 

ушбу банд талаблари давлатнинг бошқа тиллардаги расмий номидан фойдаланишга ҳам татбик этилиши белгиланганлиги;

 

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасн билан биргаликда 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона давлат реестрига киритилган юридик шахсларнинг номларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш чора-тадбирларини кўриш;

 

юридик шахсларни ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини руйхатга олишда ушбу қарор талабларига қатъий амал қилиш топширилганлиги;

 

в) рўйхатга олувчи органлар раҳбарларига ушбу қарор талабларига сўзсиз риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик юкланганлиги;

 

г) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Юридик шахсларнинг номига давлатнииг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чикиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги (Худайбергенов), Нукус шаҳари ва туманлари ҳокимликлари:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси (Омаров) билан биргаликда 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона давлат реестрига киритилган юридик шахсларнинг номларини мазкур қарорга мувофиқлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар;

 

юридик шахсларни ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини руйхатга олишда мазкур қарор талабларига қатъий амал қилсинлар.

 

4. Рўйхатга олувчи органлар раҳбарларига мазкур қарор талабларига сўзсиз риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

 

5. Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси (Омаров) тегишли манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Юридик шахсларнинг номига давлатнииг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисида ишлаб чикиладиган йўриқномага белгиланган тартибда тегишли таклифларни киритсинлар.

 

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

                            

Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил, 17 октябр

№272

 

/ppюридик шахсларни ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини руйхатга олишда мазкур қарор талабларига қатъий амал қилсинлар.


Ko'rib chiqildi: 7029

Sahifalar