Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (65 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (65 KB)

“Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

 

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 августдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 234-сонли қарори ҳақида

 

Қорақалпоғистон Республикаси “Соғлом бола йили” Ҳудудий дастури ижросини таъминлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш хамда таълимнинг миллий модели хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизимда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 августдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 234-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:

а) қуйидагилар:

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методика марказининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларининг наъмунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган
2015-2018 йилларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ҳамда уларда таълим сифатини янада ошириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) қўйидаги таркибда:

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 6-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 7-иловага мувофиқ;

2015-2018 йилларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлашнинг асосий параметрлари
7а-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;   

в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилишини назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамда шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилганлиги;

Бунда бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланиши назарда тутилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан инвестиция дастурида кўзда тутилган марказлаштирилган капитал кўйилмалар, хорижий кредитлар ва халқаро грантлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Дастурни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети параметрларида мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ зарур маблағларни назарда тутиш топширилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда:

буюртмачининг ҳисоб-китоблари асосида 2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасидаги капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига дастурда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратиш масаласини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги халқаро молия институтлари, ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;

2015 йилдан бошлаб Инвестиция дастурларини шакллантиришда Дастурда белгиланган тадбирларнинг молиялаштирилишини назарда тутиш топширилганлиги;

ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари Дастурда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачилар этиб белгиланганлиги;

з) Дастурда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Махсус ишчи гуруҳ таркиби 8-иловага мувофиқ ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

К.Убайдуллаев номидаги Республика халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг тазилмаси
1-иловага мувофиқ;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Дастури 2-иловага мувофиқ;

К.Убайдуллаев номидаги Республика халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Дастури 3-иловага мувофиқ;

2015-2018 йилларда К.Убайдуллаев номидаги Республика халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлашнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Дастурининг асосий параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжинириг компанияси Дастурда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб белгилаб қўйилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

Ҳудудий дастурда белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлариниг ўрнатилган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин, шунингдек буюртмачилар ва пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, шу жумладан амалдаги қурилиш меъёрлари ва қойдаларига мувофиқ объектларда бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатига қўйиладиган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

6. К.Убайдуллаев номидаги Республика халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг моддий-техника базасини 2015-2018 йилларда босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда улардаги таълим сифатини янада такомиллаштириш дастурида белгиланган тадбирларни Қорақалпоғистон Республикасида мувофиқлаштирувчи Махсус ишчи гуруҳ таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Махсус ишчи гуруҳи (Ж.Ембергенов):

Ҳудудий дастур амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб борсин ҳамда ҳар ярим йил ва йил якунлари бўйича бажарилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин;

2015-2018 йилларда К.Убайдуллаев номидаги Республика халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлашнинг асосий параметрларига зарурият бўлганда тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммаларига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил, 22 август

№242

 

 


Ko'rib chiqildi: 6963

Sahifalar