Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (71 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (71 KB)

24.12.2014-№270 б

 

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 декабрдаги 70-сонли “2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 декабрдаги 70-сонли “2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури тўғрисида”ги баёни ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 декабрдаги 70-сонли “2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури тўғрисида”ги баёни билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова, Турдиев), ТИАИС вазирлиги (Ганиев, Эргашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибаев), Жизах вилояти (Исмаилов), Наманган вилояти (Юсупов) ва Сурхандарё вилояти (Давлатов) ҳокимликлари билан бирга:

- бир ой муддатда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурига киритилган ҳар бир лойиҳа бўйича пухта асосланган тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- ҳар ойда дастурнинг бажарилишини танқидий ўрганиб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш топширилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг (Мустафаев), тижорат банклари филиаллари раҳбарлари билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурига киритилган лойиҳаларга кредит ажратилиши ва ҳудудий дастурга киритилган чет давлатлардан келтириладиган техник ускуналарни  ва эҳтиёт қисмларни келтириш учун зарур бўлган маблағларни конвертация қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси ТИАИС вазирлиги (Ганиев) чет эл инвесторлари жалб қилинган лойиҳа ташкилотларига чет эл ҳамкорларни топишга ва иқтисодий шартномаларни тузишга амалий ёрдам кўрсатиши топширилганлиги;

 

 

г) “Ўзбекэнерго” (Басидов), “Ўзтрансгаз” (Махмудов) компаниялари, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги (Холмухамедов) тасдиқланган дастурга киритилган лойиҳаларнинг коммуникация-муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун тегишли чораларини кўриш белгиланганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири (Абдуҳакимов) 2014-2016 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури ҳамда Бандлик дастури доирасида яратилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги бўйича мониторинг ишларини олиб бориш топширилганлиги маълумот учн қабул қилинсин. 

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 декабрдаги 70-сонли “2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури тўғрисида”ги баёни ижросини  мувофиқлаштирувчи мониторинг гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 декабрдаги 70-сонли “2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури тўғрисида”ги баёни ижроси юзасидан Назорат режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Мониторинг гуруҳи (Қ.Сариев):

Баён бандлари ижросини таъминлаш бўйича ташкилий масалалар ва  назорат механизмларини ишлаб чиқиб, амалга оширишни;

Олиб борилган ишларни мувофиқлаштириб бориш ва умумлаштирилган маълумотларни ҳар ҳафтанинг жума куни муҳокама қилиб бориш учун ҳафтанинг ҳар шанба куни Вазирлар Кенгашига маълумотлар киритиб борилишини таъминласин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши комплекслари раҳбарларига (Ж.Ембергенов, М.Мамутов) комплекслар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур фармойиш топшириқлари ижроси бўйича ҳар ҳафтада муҳокама қилиб борсинлар.

7. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2014 йил, 24 декабр

№270б

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

2014 йил 24 декабрдаги                270б-сонли фармойишига              

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 декабрдаги 70-сонли “2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш худудий дастури тўғрисида”ги баёни ижросини мувофиқлаштирувчи мониторинг гуруҳи таркиби

 

К.Сариев

 

-

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, мониторинг гуруҳи раҳбари

А.Сейтахов

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири, Мониторинг гуруҳи раҳбари ўринбосари

Б.Алланиязов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи

З.Керимзатов

-

“Қорақалпоқҳудудийэлектртармоқлари” ОАЖ раиси  в.в.б 

З.Ханиязов

-

“Туямуйин-Нукус” ҳудудий сув ўтказгичлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

А.Қудайназаров

-

“Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси бошлиғи  

У.Сабуров

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири

А.Сейтимбетов

-

Вазирлар Кенгаши Ахборот-таҳлил бошқармаси бош мутахассиси

 

 

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил  24 декабрдаги  270б-сонли фармойишига       

       2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги “2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури тўғрисида”ги 70-сонли баёни топшириқларининг бажарилиши юзасидан 

Н А З О Р А Т  Р Е Ж А С И

 

1

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова, Турдиев), ТИАИС вазирлиги (Ганиев, Эргашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибаев), Жизах вилояти (Исмаилов), Наманган вилояти (Юсупов) ва Сурхандарё вилояти (Давлатов) ҳокимликлари билан бирга:

- бир ой муддатда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш худудий дастурига киритилган хар бир лойиҳа бўйича пухта асосланган тармоқ жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар;

- ҳар ойда дастурнинг бажарилишини танқидий ўрганиб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрсин;

 

         - Ижтимоий-иқтисодий ривож-лантириш  худудий дастурига киритилган ҳар бир лойиҳа бўйича пухта асосланган тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим этиш.

 

- Дастурнинг бажарилишини танқидий ўрганиб чиқиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича барча чораларини кўриш;

 

 

Иқтисодиёт вазирлиги (Сариев), ТИАИС вазирлиги (Сейтахов),

Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари

М.Мамутов,

А.Жуманиязов,

Т.Абдухаликов

2

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг (Мустафаев), тижорат банклари филиаллари раҳбарлари билан ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурига киритилган лойиҳаларга кредит ажратилиши ва худудий дастурга киритилган чет давлатлардан келтириладиган техник ускуналарни  ва эҳтиёт қисмларни келтириш учун зарур бўлган маблағларни конвертация қилиш чораларини кўрсинлар.

 

Ижтимоий-иқтисодий ривож-лантириш ҳудудий дастурига киритилган лойиҳаларга кредит ажратиш чораларини кўриш.

Ҳудудий дастурга киритилган чет давлатлардан келтириладиган техник ускуналарни  ва эҳтиёт қисмларни келтириш учун зарур бўлган маблағларни конвертация қилиш чораларини кўриш.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси (Алланиязов), тижорат банклари филиаллари раҳбарлари,

Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари

М.Мамутов,

А.Жуманиязов

 

3

Ўзбекистон Республикаси ТИАИС вазирлиги (Ганиев) чет эл инвесторлари жалб қилинган лойиҳа ташкилотларига чет эл ҳамкорларни топишга ва иқтисодий шартномаларни тузишга амалий ёрдам кўрсатсин.

 

Чет эл инвесторлари жалб қилинган лойиҳа ташкилотларига чет эл ҳамкорларни топиш ва иқтисодий шартномаларни тузишга амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш.

 

 

Иқтисодиёт вазирлиги (Сариев), ТИАИС вазирлиги (Сейтахов),

Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари

М.Мамутов,

А.Жуманиязов

 

4

“Ўзбекэнерго” (Басидов), “Ўзтрансгаз” (Махмудов) компаниялари, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги (Холмухамедов) тасдиқланган дастурга киритилган лойиҳаларнинг коммуникация-муҳандислик тармоқ-ларини ўтказиш учун тегишли чораларини кўрсин.

 

Тасдиқланган дастурга киритилган лойиҳаларнинг коммуникация-муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун тегишли чораларини кўриш.

 

 

“ҚҚҳудудийэлектр тармоқлари” корхонаси (Керимзатов), “Шимолгазтаъминот”  УК (Қудайназаров), “Туямўйин-Нукус” бошқармаси (Ханиязов),

Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари

 

 

 

М.Аметов,

Г.Атаханов

5

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири (Абдуҳакимов) 2014-2016 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш худудий дастури ҳамда Бандлик дастури доирасида яратилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги бўйича мониторинг ишларини олиб борсин. 

 

2014-2016 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривож-лантириш худудий дастури ҳамда Бандлик дастури доирасида яратилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги бўйича мониторинг ишларини олиб бориш. 

 

 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири (У.Сабуров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Сариев),

Статистика бошқармаси (Бекмуратов),

Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари

 

М.Мамутов,

А.Жуманиязов,

Т.Абдухаликов

 

 


Ko'rib chiqildi: 6381