Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (62 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (62 KB)

“Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

 

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
10 октябрдаги “
Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли қарори ҳақида

   

Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш, тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг касбий билимлари ва кўникмаларини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади: 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
10 октябрдаги “Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:

а) Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2010 йил
23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги Низомга мувофиқ спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган мутахассислардан  бутланиши маълумот учун қабул қилинганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2014/2015-2017/2018 ўқув йиллари даврида спорт мактабларида тренерлик фаолиятини амалга ошираётган ва тегишли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган шахсларни педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича пулли-контракт асосида ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб спорт мактабларида тренерлик фаолиятини амалга ошираётган ва тегишли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълим дастурларига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича пулли-контракт асосида ўқитишни белгиланган тартибда ташкил этиш (ўқиш 1 йил 10 ой (22 ой) давом этиши) топширилганлиги;

г) Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган ва жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича касб-ҳунар коллежларида ёки олий таълим муассасаларида ўқиётган шахсларга тренер-йўриқчи сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга берилган рухсатнома асосида спорт мактабларида тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар лавозимларида ишлашга 2018 йил 1 сентябргача истисно тариқасида рухсат берилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2014 йил 10 октябргача республика ҳудудлари бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассисликка эга бўлиш хоҳишни билдирган шахслар рўйхатини тузиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этиш топширилганлиги;

е) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича спорт турлари бўйича табақалаштирилган таълим жараёнининг илмий-методик асослари, ўқув-методик ҳужжатлари ва уни бирхиллаштириш механизмлари,  ўқув режалари ва ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш топширилганлиги;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича таълим олаётганларга тегишли тарқатма материаллар (дастурлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар матнлари ва шу кабилар) берилишини, уларни, зарурият бўлганда, талабалар яшаш жойларига жойлаштиришни назарда тутган ҳолда уларга таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш топширилганлиги;

ж) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта  махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус,  касб-хунар таълими марказига Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида пулли-контракт асосида ўқитиш учун тўлов миқдорларини белгилаш топширилганлиги;

з) Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,  2012й., 7-сон, 53 модда) 37-банди “37. Аттестациядан ўтмаган жисмоний шахс олдинги аттестация бўлган пайтдан бошлаб 1 (бир) ойдан кейин аттестациядан такроран ўтиш ҳуқуқига эгадир” таҳрирда баён қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда уч кун муддатда шаҳар ва туманлар бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассисликка эга бўлиш хоҳишини билдирган шахслар рўйхатини тузсин ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига тақдим этсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича спорт турлари бўйича табақалаштирилган таълим жараёнининг илмий-методик асослари, ўқув-методик ҳужжатлари ва уни бирхиллаштириш механизмлари, ўқув режалари ва ўқитиш дастурлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича таълим олаётганларга тегишли тарқатма материаллар (дастурлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар матнлари ва шу кабилар) берилишини, уларни, зарурият бўлганда, талабалар яшаш жойларига жойлаштиришни назарда тутган ҳолда уларга таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев    

 

Нукус ш.,

2014 йил 17 октябр

№271

 

 


Ko'rib chiqildi: 7385

Sahifalar