Sahifani PDF tarzda yuklab olish (67 Kb)
Versiyasi
Sahifani doc tarzda yuklab olish (67 KB)
“Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
14 октябрдаги “Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 287-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 июлдаги “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2215-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиаллининг моддий-техника базасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
14 октябрдаги “Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 287-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:
а) Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини, кадрлар ва илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2-иловага мувофиқ вилоят ва шаҳар стоматология поликникаларини Тошкент давлат стоматология институтининг Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд филиаллари клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;
в) Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланганлиги;
Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилиши белгилаб қўйилганлиги;
г) қуйидагилар:
Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб – Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шу жумладан илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар бўйича ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Тошкент давлат стоматология институти клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ташқари маблағлар, пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланганлиги;
д) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти филиаллари ва талабалар яшаш жойлари учун фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни аниқлаш ва ажратиш топширилганлиги;
ж) Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиаллари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:
Буюртмачи этиб – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилиш дирекцияси;
Бош лойиҳалаш ташкилоти этиб – “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК;
Бош пудратчи ташкилот этиб – танлов савдолари асосидаги ташкилотлар белгиланганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда Тошкент давлат стоматология институтининг янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилганлиги;
й) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминлаш топширилганлиги;
к) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига Тошкент давлат стоматология институтининг янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга жорий йилда маблағ ажратиш тўғрисида таклиф киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг ўқув биноларини ва талабалар яшаш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар киритилишини назарда тутиш топширилганлиги;
л) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
бир ой муддатда стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этишни ҳисобга олган ҳолда стоматология соҳасидаги амалдаги стандартлар ва клиник протоколларни танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда стоматологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ёрдамчи материаллар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқишни кейинчалик республикада маҳаллийлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг фаолиятини ташкил этиш, моддий-техника базаси, илмий-техника ва кадрларга оид салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Стоматология поликлиникаларни Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланади;
Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиалининг клиник базаси Қорақалпоғистон Республикаси Болалар стоматология поликлиникаси ва Стоматология поликлиникаси негизида ташкил этилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали ва талабалар яшаш жойлари учун фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни аниқласин ва ажратсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали билан биргаликда:
Стоматология поликлиникасини янгидан тўлиқ ўзини-ўзи молиялаштириш яъни хўжалик ҳисобидан ташкил этиш;
ушбу поликлиниканинг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда белгиланган тартибда поликлиникани рўйхатдан ўтказиш вазифаларини амалга оширсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти билан биргаликда мазкур филиалнинг ўқув корпуси ва талабалар яшаш жойлари учун ажратилган биноларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича белгиланган тартибда зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Тошкент давлат стоматология институти Нукус филиали ва Стоматология поликлиникасини стоматологик асбоб-ускуналар, жиҳозлар, ёрдамчи материаллар, бутловчи буюмлар билан таъминлаш ва таъмирлаш ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрласин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонасига Тошкент давлат стоматология институтининг Нукус филиалига клиник база сифатида ташкил этиш учун Нукус шаҳри Ерназар Алакўз кучаси 58-жойда жойлашган болалар поликлиникаси бино-иншоотларининг филиал балансига берилиши бўйича кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш топширилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Б.Янгибаев
Нукус ш.,
2014 йил 20 октябр
№273
Ko'rib chiqildi: 9292
Sahifalar
- “2015 yilda qishloq aholi punktlarini ichimlik suvi bilan ta‘minlash bo‘yicha tashkiliy-tayyorgarlik ishlarining borishi to‘g‘risida”
- “2015 yilda qishloq aholi punktlarini ichimlik suvi bilan ta‘minlash bo‘yicha tashkiliy-tayyorgarlik ishlarining borishi to‘g‘risida”
- Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги марказлашган ичимлик суви тармоқлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларига ичимлик сувини махсус техникаларда етказиб бериш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
- Qoraqalpog‘iston Respublikasi Faxriy unvonlari egalariga to‘lovlarni tayinlash va amalga oshirish tartibini qayta tasdiqlash to‘g‘risida
- Ўзбекистон Республикаси “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
- “2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдагиПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
- 2015 yilda ichki yo‘llarni ta‘mirlash bo‘yicha dasturni amalga oshirish yuzasidan tashkiliy-tayyorgarlik ishlarining borishi to‘g‘risida”
- Qoraqalpog‘iston Respublikasi hududida joylashgan bozorlar va savdo komplekslari ob‘ektlarini ijaraga oluvchi jismoniy va yuridik shaxslardan undirib olinadigan bir martalik yig‘imlar, ijara to‘lovlari va ko‘rsatiladigan xizmatlar qiymatining minimal miqd
- «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»
- ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚЎШМА ҚАРОРИ
- 2014.11.09 №306
- “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
- “Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”
- О ПОСТАНОВЛЕНИЕ СОВЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН 2015 ГОД, 18 мая №120
- О ПОСТАНОВЛЕНИЕ СОВЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН 2015 ГОД, 17 МАЯ №119
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 5 MAYDAGI №117-СОН QARORI
- Корақолпоғистон Республикаси архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш индустриясини ривожлантириш Марказини ташкил қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
- “Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”
- “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
- Qoraqalpog‘iston Respublikasida oziq-ovqat va nooziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishni ko‘paytirish qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida
- "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"
- Tashkiliy-nazorat guruhining funktsional vazifalari to`g`risida
- “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”
- “2015 йилда қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ташкилий-тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида”
- “2015 йилда қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ташкилий-тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида”
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 28 APRELDAGI №110-SON QARORI
- О ПОСТАНОВЛЕНИЕ СОВЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН ОТ 2015 2 МАЯ №114
- 05.08.2014
- “Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”
- “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”
- «Чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»
- “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”
- Qoraqalpog‘iston Respublikasi yer resurslaridan foydalanish bo‘yicha davlat yer hisobining yakuni haqida
- O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 19-apreldagi 180-sonli «Jazoni o‘tash joylaridan ozod qilingan shaxslarga ijtimoiy-maishiy jihatdan va ishga joylashishida yordam ko‘rsatish bo‘yicha Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
- Qoraqalpog‘iston Respublikasi Nukus tumani "Qrantao‘" qishloq fuqarolari yig‘ini hududini me‘moriy rejalashtirilishini tashkil etish loyihasini tasdiqlash to‘g‘risida
- «Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 yil, 26 APRELDAGI №129-SON QARORI
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2014 ЙИЛ 25 НОЯБРДАГИ “ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ 319-СОНЛИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА
- ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
- O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2015 yil 3 apreldagi 81-sonli qarori to‘g‘risida
- O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida» gi 2015 yil 10 apreldagi 87-sonli qarori to‘g‘risida
- O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida» gi 2015 yil 10 apreldagi 87-sonli qarori to‘g‘risida
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 18 APRELDAGI №99-SON QARORI
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 24 APRELDAGI №101-SON QARORI
- қалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган бозорлар ва савдо комплекслари объектларини ижарага олувчи жисмоний ва юридик шахслардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари
- «2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
- “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”
- “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2238-сонли қарори ҳақида"
- “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг миқдорини кўпайтириш ҳақида”
- “Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”
- “Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
- “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг миқдорини кўпайтириш ҳақида”
- “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
- “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
- Халқ таълими муссасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш хақида”
- Vazirlar Kengashi Yoqilg`i-energetika, kommunal xo`jaligi va obodonlashtirish masalalari bo`yicha kotibiyatining funktsional vazifalari to`g`risida
- «2014 йилда ғўзани дефолиация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»
- «2014 йил ҳосили пахта хомашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»
- «2015 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»
- “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”
- “Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"
- Vazirlar Kengashining sanoatni rivojlantirish, kapital qurilish, transport, aloqa va kommunikatsiya masalalari bo`yicha kotibiyatining funktsional vazifalari to`g`risida
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 20 MAY №123-SON QARORI
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 23 MAY №126-SON QARORI
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 27 MAY №132-SON QARORI
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGAShINING 2015 YIL, 8 IYONDAGI №134-SON QARORI
- ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGASHINING 2013 YIL 2 DEKABRDAGI 280-SON QARORI
- QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR KENGASHINING 2013 YIL 10 YANVAR 12-SON QARORI
- Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashining 2015 yil 6 apreldagi 82-son Qarori
- ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
- ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
- ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
- ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ МИНИСТРЛЕР КЕНЕСИНИҢ ҚАРАРЫ
- ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ МИНИСТРЛЕР КЕҢЕСИНИҢ ҚАРАРЫ
- ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ МИНИСТРЛЕР КЕНЕСИНИҢ ҚАРАРЫ
- Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң қарары
- Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң қарары
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори
- ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ МИНИСТРЛЕР КЕҢЕСИНИҢ ҚАРАРЫ
- Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң Қарары
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори
- О Постановлении Кабинета Министров Республики Узбекистан от 12 апреля 2016 года №110 «Об утверждении перечня племенного материала, технологического и вспомогательного оборудования, компонентов для производства комбикормов и кормовых добавок, а также подв
- “Uzbekiston Agrotech Expo-2016” V Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаcини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 121-сонли қарори ҳақида
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
- ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ МИНИСТРЛЕР КЕҢЕСИНИҢ ҚАРАРЫ
- ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ МИНИСТРЛЕР КЕҢЕСИНИҢ ҚАРАРЫ
- ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ МИНИСТРЛЕР КЕҢЕСИНИНГ ҚАРАРЫ
- Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
- Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
- Nukus shahri va Beruniy tumanida keng ko‘lamli qurilish va obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish hamda infratuzilmasini rivojlantirish Dasturi to‘g‘risida
- “Fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari faoliyatini tashkil etish tartibini takomillashtirish to‘g‘risida”
- “Sog‘lom avlod uchun” hukumatga qarashli bo‘lmagan xalqaro xayriya fondini qo‘llab-quvvatlashga doir ko‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”