Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

«Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 2014 йил 9-июлдаги 185-сонли қарори тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 2014 йил 7-апрельдаги ПФ-4609-сонли Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил                       9 июлдаги «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 185-сонли қарори билан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26-сентябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомининг                 18-бандидаги «12»  рақами «24» рақами билан алмаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2.  Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклансин.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

Б.Янгибаев

 

 

Нукус ш.,

2014 йил, 14 июл

№191

 

 

 

 

 

 


Ko'rib chiqildi: 6254

Sahifalar