Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz

Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (113 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (113 KB)

«Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил  24 июлдаги «Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 203-сонли қарори ҳақида

            Аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш йўли билан уларни сифатли шаҳарсозлик хужжатлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

            1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил                               24 июлдаги «Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 203-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

            2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

            а) Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро ҳудудларнинг тегишли равишда қишлоклар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш бош режалари ва лойиҳалари (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) билан таъминланганлиги хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул килинганлиги;           

            б) Қуйидагилар (кейинги ўринларда дастур деб аталади):

           2015-2018 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 1 -иловага* мувофиқ;

            2015-2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 2-иловага мувофиқ;

            2015-2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

            в) Дастурларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан:

            шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳар чегараси, комплекс мухандислик изланишларини ўтказиш, аҳоли пунктларининг микросейсморайонлаштириш хариталарини, фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини муҳофаза қилиш схемалари ва бўлимларини тузиш, экология экспертизаси хулосалари натижалари бўйича, аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони)               5 минг нафардан кўп бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича - назарда тутилган бюджет маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;

            аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экология экспертизаси ҳулосалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари буйича - маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб куйилганлиги;

            г) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги  2015 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича, хар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастури лойиҳаларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга оширишни молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутиши кўрсатилганлиги;

            д) Қуйидагилар:

            "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "Тошкентбошплан ЛИТИ" давлат унитар корхонаси - бош режалар лойиҳаларини ҳамда шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини, шунингдек шаҳар чегараси лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб;

            "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият - аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони)    5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура - режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб;

            танлов асосида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аниқланадиган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотлари - аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чикувчилар этиб;

            "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси - комплекс муҳандислик-техник изланишларни ўтказиш (топографик хариталар ва режаларни тузиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология изланишларини ўтказиш) ишларини бажарувчи этиб белгиланганлиги;

            е) Ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга ошириш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжениринг компанияларига юкланганлиги, уларнинг тузилмасида бошқарув ҳодимларининг умумий сони доирасида иккита штат бирлигидан иборат бўлган, аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилиши;

            ж) "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "Тошкентбошплан ЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият, "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва лойиҳалаш ташкилотлари - тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар ғолиблари шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари бош режаларининг, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларининг дастурларда назарда тутилган муддатларда сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш белгиланганлиги;

            з) Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси белгиланган тартибда:

            "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "Тошкентбошплан ЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият билан биргаликда, тасдиқланган дастурларнинг амалга оширилиши, шунингдек шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг мунтазам мониторингини амалга оширишни, кейинчалик ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаши;

            икки ой муддатда - манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шаҳарсозлик ҳужжатларини келишишнинг ҳар бир вазирлик ва идора томонидан келишишнинг мақбул равишда табакалаштирилган муддатларини регламентловчи тартиби, шунингдек уларга юкланган ваколатларга мувофиқ улар билан келишиладиган масалалар рўйхати ишлаб чикилишини ва тасдиқланишини таъминлаши белгиланганлиги;

            и) Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда (тегишлигига кўра) икки ой муддатда, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Комплекс тадбирларнинг тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминлаши ҳамда Комплекс тадбирларда қўйидагиларни назарда тутиш ва:

            шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг қийматини ва норматив муддатларини аниқлаш тартибини регламентловчи амалдаги норматив ҳужжатларга тузатишлар ва аниқлаштиришлар киритиши;

            халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаши;

            халқаро тажрибани ҳисобга олиб, юқори самарали дастурий таъминлашларни қўлланган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этиши;

            шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишнинг барча боскичларида сифатли муаллифлик назоратини таъминлаши;

            соҳанинг олий таълим муассасаларига талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётидан ўтишини ва ўқитувчиларнинг тажриба орттиришини самарали ташкил этишда кўмаклашиши;

            лойиҳа-изланиш ташкилотларининг, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифати ва самарадорлиги юзасидан масъулиятини кучайтириш бўйича таклифлар киритиши;

            лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техника базасини ва кадрлари таркибини мустаҳкамлаши;

            лойиҳа-қидирув ташкилотлари мутахассислари малакасини тизимли асосда, шу жумладан уларни етакчи хорижий илмий-лойиҳалаш марказларига тажриба орттиришга юбориш йули билан амалга ошириши;

            Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни, шунингдек ҳудудларни қуришни режалаштиришда уларнинг асосий қоидаларини амалга оширишни таъминлаш масалаларини ўз вактида ва самарали ҳал этиш юзасидан масъулиятини ва манфаатдорлигини ошириши белгиланганлиги;

            к) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

            л) Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

            3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов, Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоролар раҳбарлари, Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компания”си  билан биргаликда:

            буюртмачи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ўртасида шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши, буюртмачи томонидан ишлаб чиқувчиларга зарур бошланғич маълумотларнинг берилиши, дастурларнинг бажарилиши муддатларига, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар;

            икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда аҳолиси 20 минг нафардан кўп бўлган шаҳар ва шаҳар посёлкалари (туманлар марказлари) учун батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.

            4. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси белгиланган тартибда:

            ҳудудларни шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича Комплекс тадбирларнинг тайёрланишини ва Вазирлар Кенгашига тасдиқлаш учун киритилишини таъминлаш;

            Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган дастурларнинг амалга оширилиши, шунингдек шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятининг мунтазам мониторингини амалга оширишни, кейинчалик ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижаларининг Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Вазирлар Кенгашига киритиб борилишини таъминлаш;

            туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни, шунингдек ҳудудларни қуришни режалаштиришда уларнинг асосий қоидаларини амалга оширишни таъминлаш масалаларини ўз вактида ва самарали ҳал этиш юзасидан масъулиятини ва манфаатдорлигини ошириш топширилсин.

            5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

            6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси

  Вазирлар Кенгашининг Раиси                                  Б.Янгибаев

Нукус ш.,

2014 йил, 29 июл

№209

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил «29» июлдаги

209-сонли қарорига илова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. Вазирлар Кенгашининг 2003 йил 11 июлдаги «Капитал қурилишда танлов савдолари тартибини жадаллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 153/3-сон қарорининг 2-банди билан маълумот учун қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида»ги Низомда :

а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

«Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри - қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлиги, уларда ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда улар тўғрисидаги ҳар йили янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базаси»;

б) 41-банд қўйидаги тахрирда баён қилинсин:

«41. Қўйидагиларнинг:

таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлик бўлган қурилиш ташкилотларининг;

марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади»;

в)  106-бандга қўйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

«марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг»;

еттинчи-ўн бешинчи хат бошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн олтинчи хат бошилар деб ҳисоблансин.

  1. Вазирлар Кенгашининг 2003 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги  «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси иш фаолиятини жадаллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 276/5-сон қарорининг 2-банди билан маълумот учун қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида»ги Низомнинг 7-бандида:

а) қўйидаги мазмундаги ўнинчи хат боши қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини юритади»;

б)  ўнинчи-йигирма тўққизинчи хат бошилар тегишли равишда ўн биринчи- ўттизинчи хат бошилар деб ҳисоблансин.

ЛОЙИҲА

            Қnbsp;pорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни, шунингдек ҳудудларни қуришни режалаштиришда уларнинг асосий қоидаларини амалга оширишни таъминлаш масалаларини ўз вактида ва самарали ҳал этиш юзасидан масъулиятини ва манфаатдорлигини ошириши белгиланганлиги;

            к) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

            л) Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

            3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов, Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоролар раҳбарлари, Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компания”си  билан биргаликда:

            буюртмачи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ўртасида шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши, буюртмачи томонидан ишлаб чиқувчиларга зарур бошланғич маълумотларнинг берилиши, дастурларнинг бажарилиши муддатларига, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар;

            икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда аҳолиси 20 минг нафардан кўп бўлган шаҳар ва шаҳар посёлкалари (туманлар марказлари) учун батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.

            4. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси белгиланган тартибда:

            ҳудудларни шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича Комплекс тадбирларнинг тайёрланишини ва Вазирлар Кенгашига тасдиқлаш учун киритилишини таъминлаш;

            Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган дастурларнинг амалга оширилиши, шунингдек шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятининг мунтазам мониторингини амалга оширишни, кейинчалик ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижаларининг Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Вазирлар Кенгашига киритиб борилишини таъминлаш;

            туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни, шунингдек ҳудудларни қуришни режалаштиришда уларнинг асосий қоидаларини амалга оширишни таъминлаш масалаларини ўз вактида ва самарали ҳал этиш юзасидан масъулиятини ва манфаатдорлигини ошириш топширилсин.

            5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

            6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси

  Вазирлар Кенгашининг Раиси                                  Б.Янгибаев

Нукус ш.,

2014 йил, 29 июл

№209

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил «29» июлдаги

209-сонли қарорига илова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. Вазирлар Кенгашининг 2003 йил 11 июлдаги «Капитал қурилишда танлов савдолари тартибини жадаллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 153/3-сон қарорининг 2-банди билан маълумот учун қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида»ги Низомда :

а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

«Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри - қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлиги, уларда ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда улар тўғрисидаги ҳар йили янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базаси»;

б) 41-банд қўйидаги тахрирда баён қилинсин:

«41. Қўйидагиларнинг:

таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлик бўлган қурилиш ташкилотларининг;

марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади»;

в)  106-бандга қўйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

«марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг»;

еттинчи-ўн бешинчи хат бошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн олтинчи хат бошилар деб ҳисоблансин.

  1. Вазирлар Кенгашининг 2003 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги  «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси иш фаолиятини жадаллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 276/5-сон қарорининг 2-банди билан маълумот учун қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида»ги Низомнинг 7-бандида:

а) қўйидаги мазмундаги ўнинчи хат боши қўшилсин:

Ko'rib chiqildi: 6308

Sahifalar