Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (57 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (57 KB)

Корақолпоғистон Республикаси архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш индустриясини ривожлантириш Марказини ташкил қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ

 

ҚАРОРИ

 

 

Корақолпоғистон Республикаси архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш индустриясини ривожлантириш Марказини ташкил қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги “Архитектура органларининг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш масалалари”га бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган Ҳайат йиғилишининг 01-05/23-3-сонли баёни ижросини таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишларини замонавий-архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида ташкил қилиш, аҳоли пунктлари қиёфаларини ўзгартириш, архитектура органлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, архитектор ва лойиҳачи ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда тармоқ кадрларини тайерлаш ва малакасини ошириш, пудратчилар ва қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги “Архитектура органларининг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш масалалари”га бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган Ҳайат йиғилишининг 01-05/23-3-сонли баёни ижро учун раҳбарликга олинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш индустриясини ривожлантириш Маркази (кейинчалик –Марказ деб аталади) ташкил қилинсин ҳамда унинг Низоми ва ташкилий тузилмаси 1 - 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва туманлар ҳудудларини архитектура-шаҳарсозлик жиҳатидан ижтимоий-иқтисодий режалаштириш ва ривожлантириш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари саноатини ривожлантириш, соҳада янги иш ўринлари яратиш бўйича Дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

ҳудудий архитектура органларига архитектура ва шаҳарсозлик соҳаларида ягона илмий-техникавий сиёсатини амалга оширишда ёрдам бериш ва маълумотлар базасини яратиш;

архитектура-шаҳарсозлик соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий ошириб боришни мувофиқлаштириш;

архитектура ва шаҳарсозлик ва Марказ фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, “Давархитектқурилиш” қўмитасига ва жамоатчиликга ахборот бериб бориш;

Марказга келиб тушадиган маблағларни, Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, шаҳар ва туманлар архитектура бўлимлари ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда архитектура органларининг моддий-техника базаларини ривожлантиришга йўналтириш масалалари Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш индустриясини ривожлантириш Маркази директори этиб тайинлансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш индустриясини ривожлантириш Марказига:

бир ҳафта муддатда Марказни белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказиш ва марказ муҳрини тайёрлатиш, Марказнинг банкдаги ҳисоб-рақамини очиш;

Марказ фаолиятини тасдиқланган Низом талабларидан келиб чиқган ҳолда ташкил қилиш чораларини кўрсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

Б.Янгибаев

Нукус ш.,

2014 йил, 30 декабр

№344

 


Ko'rib chiqildi: 6448

Sahifalar