Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (53 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (53 KB)

“Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги “Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли қарори тўғрисида
 
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги “Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 20 декабр
№323

/div


Ko'rib chiqildi: 6134

Sahifalar