Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (56 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (56 KB)

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

ЛОЙИҲА
 
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 338-сонли қарори ҳақида
 
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
9 декабрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 338-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:
а) Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига икки ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар бериш тартибига, трансфертларни ажратиш жараёни босқичларининг аниқ муддатларини белгилашни назарда тутган ҳолда, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш топширилганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига бир ой муддатда турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда юритилишини таъминлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар бир ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тўғрисидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси:
бир ой муддатда турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатини туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилишини ҳамда Вазирлар Кенгашига тақдим этилишини;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси  томонидан ишлаб чиқилган махсус шаклга мувофиқ турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисоботларнинг ўрнатилган тартибда юритилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 13 декабр
№321

Ko'rib chiqildi: 6900

Sahifalar