Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (69 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (69 KB)

«2014 йилда ғўзани дефолиация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»

 
Лойиҳа
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 августдаги «2014  йилда ғўзани дефолиация  қилиш  чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2223-сонли  қарори ҳақида
 
Ғўзани сифатли дефолиация қилиш, пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олишга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
 
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
           
            1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 августдаги «2014  йилда ғўзани дефолиация  қилиш  чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2223-сонли  қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
            2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2014 йилда дефолиация қилинадиган ғўза майдонлари ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиациянинг сифатли ўтказилиши, энг аввало дефолиантларни ишлатиш муддатлари ва белгиланган нормаларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосли буюртманомаларга биноан, тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, кейинчалик улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва «САР» авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун  фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратиб бериш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
            3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ (Низаматдинов) ва туманлар ҳокимликлари  ғўзанинг экилган муддатлари, нави ва унинг етилиш даврини, жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини, кўсак очилиши суръатини  ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича ғўзани дефолиация қилиш майдонлари ва муддатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
-Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири (Хожаметов), «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ (Низаматдинов) ва туманлар ҳокимлари зиммаларига ғўза майдонларини белгиланган муддатларда сифатли дефолиация қилиниши ва дефолиантларни ишлатиш нормалари ҳамда тавсияларига қатъий риоя этилишида шахсий жавобгарлик юклансин.
            4. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов)  туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:
-беш кун муддатда дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштирувчи республика ишчи эксперт комиссиясини ташкил қилиш, уларнинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоқпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон «Сифат» марказининг Қорақалпоғистон ҳудудий лабораторияси ва «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари  мутахассисларини киритган ҳолда, уларнинг зиммасига ғўзани дефолиация қилиш комплекс чора-тадбирларининг ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан жойларда мунтазам назоратни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар юклатилсин;
-ғўзани дефолиация қилиш ишлари ўтказилиши устидан қатъий ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва нормаларига риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ шахсий жавобгарлик чораларини кўрсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ (Низаматдинов), «Қорақалпоқ МТПлар» бирлашмаси (Самандаров) ва туманлар ҳокимликлари 2014 йил 25 августигача;
            -фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиш майдонларини аниқласинлар ва ҳар бир туман бўйича дефолиантлар билан таъминлашни ҳамда уларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда, дефолиацияни мақбул муддатларда ташкил этиш ва сифатли ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик чигит майдонлари ҳисобга олинмасин;
            -дефолиацияни олиб боришда ерда юрадиган техникадан максимал фойдаланишни таъминлашни назарда тутган ҳолда ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратларни тайёрланишини тугалласинлар;
            -майдончаларни тахт қилиб қуйсинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.
            6. «Тахиатош нефт базаси» унитар корхонаси (Ильясов), «Элликқалъа нефт базаси» унитар корхонаси (Раззақов) ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратсин ҳамда ғўзани дефолиация қилиш даврида пуркагичларнинг бетўхтов ишлаши учун ёнилғи-мойлаш материалларини белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
            7. Давлат санитария эпидемиология назорат маркази (Қутлимуратов), «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ (Низаматдинов) туманлар ҳокимлари билан биргаликда дефолиация ишларига қатнашадиган барча ишчиларга кунига икки маҳал сут, қатиқ маҳсулотларини бериш топширилсин.
            8. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси (Алланиязов), Агробанк (Ещанов), «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ (Низаматдинов) дефолиация ишларида қатнашадиган механизатор                             ва ишчиларнинг иш-ҳақиларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласинлар.
            9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
 
 
Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 19 август
№225
 
 
 
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг  2014 йил «19» августдаги     
 225-сонли қарорига
  илова
 
Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 2014 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш муддатлари
 
Туманлар номи
Дефолиация қилинадиган майдон, гектар
Дефолиация ўтказиш муддатлари
бошланиши
якунланиши
давомийлиги, кун
1.
Тўрткўл
10000
2-сентябр
11-сентябр
10
2.
Беруний
10000
2-сентябр
11-сентябр
10
3.
Элликқалъа
10000
2-сентябр
11-сентябр
10
4.
Амударё
15230
2-сентябр
11-сентябр
10
5.
Хўжайли
6200
2-сентябр
11-сентябр
10
6.
Шўманой
3850
2-сентябр
11-сентябр
10
7.
Қонликўл
2950
2-сентябр
11-сентябр
10
8.
Кўнғирот
2600
3-сентябр
11-сентябр
10
9.
Нукус
1350
2-сентябр
11-сентябр
10
10.
Кегейли
4900
2-сентябр
11-сентябр
10
11.
Чимбой
3710
2-сентябр
11-сентябр
10
12.
Қораўзак
2660
2-сентябр
11-сентябр
10
13.
Тахтакўпир
2550
2-сентябр
11-сентябр
10
Жами
 =SUM(ABOVE) 76000
2-сентябр
11-сентябр
10
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Ko'rib chiqildi: 6565

Sahifalar