Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (62 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (62 KB)

«2014 йил ҳосили пахта хомашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 сентябрдаги
ПҚ-2230-сонли «2014 йил ҳосили пахта хомашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий  чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳақида
 
            2014 йил ҳосили пахта хомашёсини сифатли йиғиб-териб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек тузилган контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
 
ҚАРОР  ҚИЛАДИ:
 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 сентябрдаги ПҚ-2230-сонли «2014 йил ҳосили пахта хомашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
            2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзагромашсервис" уюшмалари раҳбарлари зиммасига 2014 йил пахта ҳосили йиғим-теримини тегишли  даражада ташкил этиш ва пахта хомашёсини сифатли қабул қилиш, шунингдек пахта йиғим-терими кампанияси даврида пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси, юклаш-транспорт воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилганлиги;
 б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» ва "Ўзагромашсервис" уюшмаларининг 2014 йил ҳосили пахта хомашёсининг харид нархларини  2013 йилга нисбатан 12 фоизга ҳамда пахтани қўлда ва машинада йиғиб-териб олишдаги тариф ставкалари (тўловлар)ни 12 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда беш кун муддатда 2014 йил пахта ҳосили учун харид нархларининг янги прейскурантини пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига маълумот учун етказиш топширилганлиги;
пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган нархлардан келиб чиқиб, теримчиларга ҳар беш кунда, зарур ҳолларда эса ҳар куни амалда топширилган пахта хомашёси миқдори учун ҳақ тўланишини таъминлаш тавсия қилинганлиги;
            в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Агробанк» АТБ ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, пахта хомашёсини транспортда ташиш ва тайёрлашда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминлаш;
            г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси билан биргаликда, пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, пахта териш машиналаридан имкон қадар самарали фойдаланишни таъминлаб, ҳосили ушбу машиналарда териладиган пахта далаларини белгилаш;
            д) «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда пахта хомашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан прейскурант нархлари бўйича жорий йилда 90 фоиз миқдорида ҳамда пахта толаси сифати   ва чиқишини ҳисобга олган ҳолда 10 фоиз миқдорида қайта ишлаш тугаллангандан кейин ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
            3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоқпахтасаноат» ҳудудий акциадорлик бирлашмаси, «Қорақалпоқ МТПлар» бирлашмаси, туманлар ҳокимлари ҳамда ҳудудий транспорт ташкилотлари билан биргаликда:  
2014 йилнинг 8 сентябригача ташкилий-иқтисодий тадбирлар комплекси ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси ва зарур юклаш-транспорт воситалари қабул қилиб олиниши тугалланишини;
            йиғим-терим ва юклаш-транспорт техникасига, шунингдек пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашда иштирок этадиган барча машина-ускуналарга ўз вақтида хизмат кўрсатиш бўйича эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш материалларининг тегишли заҳираси тайёрланишини;
            корхоналар ва ташкилотларнинг пахта хомашёсини ташишга яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;
            пахта терувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, шунингдек йиғим-терим кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишга доир бошқа зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.
            Тайёрланган объектлар ва техниканинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида шу йилнинг 9 сентябригача Вазирлар Кенгашига ахборот берилсин.
            4. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,  Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси, «Қорақалпоқпахтасаноат» бирлашмаси, «Агробанк» ва бошқа тижорат банклари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  ва туман ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, пахта хомашёсини транспортда ташиш  ва тайёрлашда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминласинлар.
5. «Тахиатош нефт базаси» унитар корхонаси (Ильясов)ва «Элликқалъа нефт базаси» унитар корхонаси (Раззақов) ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захираси яратилишини ҳамда уларнинг пахта хомашёси йиғим-теримида, уни ташиш ва қайта ишлашда банд бўлган фермер хўжаликларига, машина-трактор паркларига, автотранспорт корхоналарига ҳамда бошқа ташкилотларга мазкур ишларни бажариш учун зарур ҳажмларда, лимит бўйича ажратилган дизель ёқилғиси қийматининг 60 фоизи, биржа савдолари орқали харид қилинадиган автобензин, суюлтирилган газ ва дизель ёнилғиси қийматининг 100 фоизи олдиндан тўлангандан кейин узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилсин.
            6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
 
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси
 
 
Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 8 сентябр
№ 251

Ko'rib chiqildi: 6300

Sahifalar