Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (60 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (60 KB)

«2015 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ ҚАРОРИ
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 20 октябрдаги
«2015 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2248-сонли қарори ҳақида
 
Шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, 2015 йилнинг кафолатланган ҳосили учун зарур ҳамда қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 20 октябрдаги «2015 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2248-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги кўрсатилган қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмасининг 2015 йил ҳосили учун шудгорлаш ҳажми ва муддатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган таклифлари иловага мувофиқ қабул қилинганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига шудгорлаш ишларининг мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланган ҳажм ва муддатларда олиб борилиши устидан назорат ўрнатиш;
 ҳисоботни бузиб кўрсатиш ва бошқа қоидабузарлик фактлари аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий жавобгарлик чораларини кўриш;
в) «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ шудгорлаш даврида минерал ўғитлар солинишини таъминлайдиган муддатларда республиканинг барча минтақаларига ўғитлар бир маромда етказиб берилишини таъминлаш;
г) «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясига ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратиш ҳамда уларни шудгорлашда иштирок этувчи қишлоқ хўжалик корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоқ МТПлар» бирлашмаси, «Қорақалпоқавтотеххизмат» акциядорлик жамиятининг 2015 йил ҳосили учун шудгорлаш ҳажми ва муддатлари бўйича туманлар ҳокимликлари билан келишилган таклифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоқ МТПлар» бирлашмаси, «Қорақалпоқавтотеххизмат» акциядорлик жамияти ва туманлар ҳокимликлари зиммасига;
техника таъмирланишини ниҳоясига етказиш, машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларининг буюртманомалари бўйича ҳайдов агрегатлари учун эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ва етказиб бериш ҳамда 2014 йилнинг  25 октябридан кечиктирмай барча жойларда шудгорлашни бошлаш;
тасдиқланган агротехнология нормаларидан келиб чиқиб, шудгорлашнинг зарур чуқурлиги ва бир текислигига, минерал ва органик ўғитлар солинишига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда, шудгорлаш сифатини таъминлаш вазифаси юклансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоқ МТПлар» бирлашмаси, «Қорақалпоқавтотеххизмат» акциядорлик жамияти ва туманлар ҳокимликларига: 
уч кун муддатда шудгорлашнинг бориши ва сифатини назорат қилувчи ҳудудий комиссиялар тузиш ва уларга шудгорлаш ишларини олиб боришда ҳар бир туман бўйича хўжаликлар ва машина–трактор паркларининг алоҳида намуна кўрсатган ходимларига биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этиш ҳуқуқини бериш;
бир ҳафта муддатда, ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, хўжаликлар бўйича шудгорлашни ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
техника ва устахоналарнинг икки сменада тўлақонли ишлашини ташкил қилиш, шудгорлаш ишларида қатнашаётган механизатор ва операторларга маиший ва бошқа зарур шарт-шароитларнинг бутун комплексини яратиш;
шудгорлаш ишларини ўтказиш учун ҳайдов тракторлари ва кўчма таъмирлаш устахоналарини жалб этиш бўйича минтақаларда жойлашган саноат, қурилиш корхоналари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда шартнома тузиш;
хўжаликлар ва машина-трактор парклари буюртманомаларига асосан эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, шунингдек кўчма таъмирлаш устахоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш топширилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамияти белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ шудгорлаш даврида минерал ўғитлар солинишини таъминлайдиган муддатларда барча туманларга ўғитлар бир маромда етказиб берилишини таъминласин.
7. «Тахиатош нефт базаси» ва «Элликқалъа нефт базаси» унитар корхоналари ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратсин ҳамда уларни шудгорлашда иштирок этувчи қишлоқ хўжалик корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
 
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси
 
 
Б.Янгибаев
 
Нукус ш.,
2014 йил, 24 октябр
№ 276
 
 

Ko'rib chiqildi: 6368

Sahifalar