Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (72 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (72 KB)

“Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги “Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 378-сонли қарори ҳақида
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни, уларни муҳандислик коммуникациялари ўтказилган ва зарур инфратузилмага эга бўлган алоҳида ҳудудларда жамлаш йўли билан ташкил этиш учун инвестициялар ва технологияларни жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
 
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
31 декабрдаги “Кичик саноат зоналарни барпо этиш ва уларни фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 378-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
 
а)  кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқланганлиги;
 
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилаётган давлат мулки объектларининг фойдаланилмаётган ҳудудлари
ва бўш ишлаб чиқариш майдонлари негизида кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда саноат зоналари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилиниши:
 
саноат зоналари ҳудудида кичик ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиялари томонидан амалга оширилиши:
 
тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш масалаларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари саноат зоналари ҳудудларида жойлашган ер участкаларини беришга татбиқ этилмаслиги:
 
саноат зоналарида жойлаштириладиган хўжалик субъектларига ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан танлов комиссияларининг ижобий қарорлари асосида қабул қилинишини;
 
саноат зоналари ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлланмасдан узоқ муддатли ижарага берилиши белгилаб қўйилганлиги;
 
в) кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш
ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг намунавий таркиби
2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
 
кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш
ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиясининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланиши;
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган танлов комиссияларининг намунавий таркиби асосида кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) шахсий таркибини бир ҳафта муддатда тасдиқланганлиги;
 
г) саноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш учун;
 
10 гектар ва ундан кўп бўлинмас ҳудудга эга саноат зоналари учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари  ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари;
 
10 гектардан кам ҳудудга эга бўлган, битта туман (шаҳар) доирасида жойлашган саноат зоналар учун – тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида  кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекциялари ташкил этилиши белгиланганлиги;
 
д) кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари ва ягона дирекциялари (кейинги ўринларда дирекциялар деб аталади):
 
давлат унитар корхоналари шаклида ташкил этилиши;
 
саноат зоналари қатнашчилари билан, танлов комиссиялари қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонларининг лойиҳаларини ва узоқ муддатли ижара шартномаларини (балансида сақловчи номидан), шунингдек саноат зоналари ҳудудида хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни амалга ошириш тўғрисида битимлар тузилиши;          
 
саноат зоналари қатнашчилари томонидан қабул қилинган мажбуриятларининг лойиҳани ҳамда узоқ муддатли  ижара шартномасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга мувофиқ бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширилиши;
 
саноат зоналари фаолиятини тезкорлик билан бошқаришга доир бошқа  функцияларни амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;
 
е) қуйидагилар дирекциялар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланганлиги:
 
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан тасдиқланган ҳаражатлар сметаларига мувофиқ тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари;
 
саноат зоналари қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар, шу жумладан ҳудудларни сақлаш ва қўриқлашдан тушган даромадлар;
 
дирекциялар фаолияти қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин;
 
ё) ҳар қайси дирекциясининг ҳодимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдори  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқланиши;
 
дирекциялар таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси бюджети
ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтказган ҳолда, улар ташкил этилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайинида амалга оширилиши;
 
дирекцияларга улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг уч баравари миқдорида белгиланган энг кам миқдоридаги ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаб татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилганлиги;.
 
ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ:
 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида сотиладиган бюджет ташкилотлари давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси бюджет ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;
 
саноат зоналарининг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялар
ва инфратузилмасини қуриш “Ўзбекэнерго” давлат-акциодорлик компанияси, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджет ҳамда тегишли маҳаллий  бюджетлар маблағлари ҳисобига, саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришининг ишлаб чиқилган лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилиши:
 
- Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ кўчмас мулкка ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тўлов ундирмасдан амалга оширилиши;
 
қуйидагиларга:
 
Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига – саноат зоналарида жойлаштириладиган тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратишда ҳамда ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага беришда кўрсатиб ўтилган нормаларини сўзсиз қўлланиши юзасидан:
 
“Ўзбекэнерго” давлат-акциодорлик компаниясига, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларга зиммасига - саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгорлик юкланганлиги;
 
з) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкен шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини шакиллантиришда, ер участкаларини танлаш
ва ажратиш, шунингдек йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича материалларни тайёрлаган ҳолда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
 
и) Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низомга қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
 
“7 Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини  бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади”
 
3. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Содиқов) Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини шакллантиришда, ер участкаларини танлаш ва ажратиш, шунингдек йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича материалларни тайёрлаган ҳолда, зарур маблағлар белгиланган тартибда ажратилишини таъминлаш бўйича тегишли чораларни амалга оширсин.
 
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2009 йил
10 апрелдаги “Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 102-сон қарори ҳақида”ги 54/4-сонли қарори билан иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрсидаги Низомга қуйидаги мазмунидаги 7-банд қўшилсин:
 
“7 Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини  бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади”
 
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.
 
 
  Қорақалпоғистон Республикаси
  Вазирлар Кенгашининг Раиси
 
                     Б.Янгибаев
 
Нукус ш..
2015 й. 13 январ
№11

Ko'rib chiqildi: 7564

Sahifalar