Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (54 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (54 KB)

Vazirlar Kengashining Raisi, o’rinbosarlari, boshqarma, kotibiyat, guruh hamda bo’limlarning funktsional vazifalari taqsimoti

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ишлар Бошқармаси функционал вазифаларини белгилайди.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ишлар Бошқарувчиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисига ҳисобот беради.

3. Ишлар Бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

4. Ишлар Бошқарувчиси Вазирлар Кенгаши масъул ходимлари талаб даражасида фаолият юритиши ва ишларнинг ташкил этилиши ҳолати учун шахсан жавоб беради, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, Ишлар Бошқармасининг фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлар Кенгашига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди.

5.  Вазирлар Кенгаши фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, Вазирлар Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ ташкил этади, Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текшириб беради.

6. Вазирлар Кенгашининг Ишлар Бошқармаси Вазирлар Кенгаши ходимларининг талаб даражасида фаолият юритиш учун уларга ташкилий, моддий-техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

7. Ишлар Бошқармаси Вазирлар Кенгаши Аппарати ва унинг Раёсати мажлисларини ташкил этади ва унда бевосита иштирок этади.

8. Ишлар Бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


Ko'rib chiqildi: 7971