Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (66 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (66 KB)

05.05.2015-76b

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
13 апрелдаги 20-а-сонли Раёсати мажлисининг 5-бандига мувофиқ Сирдарё вилоятининг Ховос тумани мисолида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашнинг йўналишлари бўйича шаҳар ва туманларда махсус ўқув-курсларини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги касб-ҳунар коллежлар битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида:

1. Сирдарё вилоятининг Ховос тумани мисолида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан доимий фаолият кўрсатувчи штаб таркиби 1-иловага мувофиқ;

Туман (шаҳар)лар кесимида Сирдарё вилояти Ховос тумани мисолида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан банд бўлишини ва ўз бизнес йўналишини ташкил қилишдаги барча жараёнларни ҳар бир йигит қизга бирма-бир оддий тилда етказиб беришни таъминловчи ишчи гуруҳлар таркиблари 2-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани мисолида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича шаҳар ва туманларда ўқув-курсларини ташкил этиш графиги 3-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани мисолида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича шаҳар ва туманларда ўқув-курсларини ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатиш ва амалга оширилаётган ишларнинг самарали ташкил этилишини назорат қилиш бўйича шаҳар ва туманларга бириктирилган масъуллар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилояти Ховос тумани мисолида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан банд бўлиши ва ўз бизнес йўналишини ташкил қилишдаги барча жараёнларни ҳар бир йигит қизга бирма-бир оддий тилда етказиб бериш бўйича шаҳар ва туманларда ўқув-курслари талаб даражасида ўтказилишини ўрганиб борувчи мониторинг гуруҳ таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар ва туманлар ҳокимларига:

туман (шаҳар) миқёсида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш юзасидан бириктирилган масъуллар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини давомати, таълим сифати, кадрлар билан таъминланишини назорат қилиб бориш ҳамда битирувчиларнинг корхона, ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва уларни келгусида ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама “корхона-битирувчи-коллеж” шартномалар белгиланган тартибда имзоланишини назоратга олиш;

туман (шаҳар)даги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этилишида ёрдам бериш;

иш билан таъминланган битирувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳар бир касб-ҳунар коллежи ва таълим йўналишлари кесимида шакллантирилишини таъминлаш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчилари амалиётини ўташи учун корхона, ташкилотларда етарли шароит яратиш ҳамда амалиёт ўташ жадвалини корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита боғлиқ ҳолда ташкил этишни таъминлаш;

битирувчиларни ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини назорат қилиш вазифалари юклансин.

3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

тасдиқланган режага мувофиқ коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш ва ҳар уч кунда Республика Штабига ахборот бериб бориш;

битирувчилар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар банкини шакллантириш, корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда битирувчиларнинг амалиётини ташкил этиш ва етарли шарт-шароитларни яратиш бўйича тегишли чораларни белгилаш;

битирувчиларни иш билан банд бўлиши ва ўз бизнес йўналишини ташкил қилишдаги барча жараёнларни тушунтириш бўйича ташкил этиладиган ўқув курсларининг намунавий дастурларини ишлаб чиқиш;

битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ҳамда эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни акс эттирувчи ягона шаклдаги “Microsoft office Access” дастурига киритилишни таъминлаш ва ҳақиқатда ишлаётганлиги бўйича мониторинг олиб бориш;

туман (шаҳар)лар, касб-ҳунар коллежлари кесимида битирувчилар бириктирилган корхона, ташкилотлар ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган битирувчилар рўйхатлари шакллантирилишини назорат қилиш;

битирувчиларни иш билан банд бўлиши ва ўз бизнес йўналишини ташкил қилишдаги барча жараёнларни тушунтириш бўйича ташкил этиладиган ўқув курсларининг намунавий дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув соатларини белгилаш;

ҳар бир битирувчининг корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва уларни келгусида ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама “корхона-битирувчи-коллеж” шартномаларни имзолашни таъминлаш;

иш билан таъминланган битирувчиларни ҳаққиқатда ишлаётганлиги бўйича мониторингини олиб бориш;

иш билан таъминланган битирувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳар бир туман (шаҳар)лар кесимида шакллантириш ва Вазирлар Кенгашига киритиб борилишини амалга оширсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда:

битирувчи қизлар бандлигини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

коллеж ўқувчи қизларининг эрта турмушга чиқишининг олдини олиш борасида битирувчилар ва ота-оналар ўртасида тегишли тушунтириш тарғибот ишларини ўтказилишини назорат қилиш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга – иш берувчиларга бириктириш ва келгусида эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни таъминлаш;

ҳудуд салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда битирувчи қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш имкониятларини ошириш юзасидан амалий чораларни кўриш;

битирувчи қизларни ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини назорат қилишни амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда:

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш юритишини ташкил этишда, бизнес режалар тузишда, белгиланган тартибда давлат идораларидан рўйхатдан ўтишда амалий ёрдам кўрсатиш ва уларга янада енгилликлар яратишда кўмаклашиш;

касб-ҳунар коллежларида ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ўтказиб бориш;

микрофирмалар ва кичик корхоналарга берилган имтиёзларни тушунтириш ва кичик бизнес субъектларининг таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашга доир лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

мувафақиятли ва молиявий барқарор тадбиркорлар томонидан коллеж ва лицей битирувчиларидан тадбиркорликка интилаётган ташаббускор ёшларнинг истиқболли бизнес ғоя ва лойиҳаларини танлаб олиниши, уларни амалга оширишда таваккалчиликни тўлиқ ўз зиммасига олиш, шу жумладан тўғридан тўғри молиялаштириш, кафиллик ва кафолатларни бериш ва олинаётган кредитлар учун мол-мулкни гаровга қўйиш, ўз бизнесини йўлга қўйишда шу сингари ёш тадбиркорларга бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлаш вазифалари юклансин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда:

тадбиркорликнинг барча шакллари бўйича белгиланган солиқ тўловларининг миқдорлари (ягона солиқ, ягона ижтимоий тўлов, даромад солиғи, фойда солиғи, ер солиғи), ижара тўловлари ва бошқа мажбурий ажратмалар бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш;

туман (шаҳар)лардаги барча битирувчиларга Солиқ органларида ИНН рақамлари очилишини назорат қилиш;

Солиқ органларидан ИНН рақамлари олиш, тегишли ҳужжатларни тўлдириш, ҳисоб рақамларидаги маблағларни электрон тарзда кўриш, ходимларнинг солиқ мажбуриятлари, даромад солиғи миқдорлари, ходимнинг иш ҳаққидан мажбурий ажратмалар ажратилиши ўргатилишини ва ҳудуддаги барча битирувчиларга ИНН рақамлари очилишини таъминлаш вазифалари юклансин.

7. Мазкур фармойишнинг ижроси таъминланишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Республика Штаб раҳбари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2015 йил, 5 май

№76-б


Ko'rib chiqildi: 4837