Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (67 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (67 KB)

21.05.2015-124q

                                                                                      

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 майдаги                       «2015 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий  чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2345-сонли қарори ҳақида

 

2015 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва қисқа муддатларда сифатли йиғиштириб олиш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил  12 майдаги                   «2015 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2345-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

         2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) 2014 йилда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномаларини бажаришда 11 та туманда жидий камчиликларга йўл қўйилгани қайд этиб ўтилганлиги. ғалла етиштириш ва уни давлат ресурсларига сотиш юзасидан ўз зиммасига олган мажбуриятнинг фермер хўжаликлари томонидан бажарилиши устидан назоратни таъминламаган 52 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилганлиги, шартнома мажбуриятларини бажармаган 600 дан ортиқ фермер хўжаликлари суд тартибида жавобгарликка тортилганлиги;

б) 2015 йил дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш, ғалла комбайнларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, тузилган контрактация шартномаларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва дон маҳсулотлари корхоналарининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари, машина-трактор паркларининг раҳбарлари зиммасига юклатилганлиги;   

в) Қуйидагиларни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳокимларининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, “Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари, машина-трактор парклари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва дон маҳсулотлари корхоналарининг энг асосий вазифаси деб ҳисобланганлиги;

давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномаларини қатъий бажариш;

         ғалла комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон йиғиладиган хирмон ва майдонларни, дон тозалаш машиналари ҳамда ғаллага дастлабки ишлов бериш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника базасини тайёрлаб қўйиш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар  комплексини амалга оширишни жорий йилнинг                  20 майигача тугаллаш;

         тайёрлов корхоналари ва пунктларида фермер хўжаликлардан ғаллани фақат дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлигини бартараф этиб, амалдаги стандарт ва нормативларнинг талабларидан оширмаган ҳолда қабул қилиш;

         Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда фермер хўжаликлари билан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, транспорт ташкилотлари билан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларидан дон маҳсулотлари корхоналарига ғаллани етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун, машина-трактор парклари билан кўрсатилган механизация хизматлари учун ҳамда ғалла комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

         ғаллани дон қабул қилиш корхоналарига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари автокорхоналар, қишлоқ хўжалик корхоналари ва дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан тўлаш белгилаб қўйилганлиги;

         г) Шундай тартиб ўрнатилганлиги, унга мувофиқ ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғаллани харид қилишга тузилган контрактация бўйича ўз мажбуриятларини бажаришлари шарт эканлиги;

         фермер хўжаликлари тузилган контрактация шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган, фермер хўжаликларининг ер майдонларини оптималлаштириш ва қайта ташкил этишга бўлган жавобгарлик чоралари қўлланиладиганлиги;

         Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва унинг худудий бўлинмалари давлат ресурсларига ғалла етиштириш ва сотиш бўйича фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномаларини сўзсиз бажаришлари устидан қаттиқ назорат ўрнатиш топширилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўздонмахсулот» АК, «Ўздавдонинспекция» ва «Ўздавзахира» қўмитаси билан биргаликда «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги элеваторлар ва ғалла қабул қилувчи корхоналарни топ-тоза ҳолда келтиришни таъминлаш ҳамда озиқ-овқат буғдойи инвентаризациясини ўтказганлик натижалари ҳақида жорий йилнинг                           15 июнигача Вазирлар Маҳкамасига маълумот бериш;

 е) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига мувофиқ бошоқли дон экинлари, ун ва нон-булка муҳсулотларини республика худудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланганлигини назарда тутиш ва бунга амал қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси МХХнинг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда дон, ун ва нон-булка маҳсулотларини республика чегараси орқали ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва чек қўйиш юзасидан қатъий чоралар кўриш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), «Қорақалпоқдавуруғназоратмарказ» (Қайпов), Қорақалпоғистон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси (Ғаррибаев), «Ўздавдонинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (Доспанов)               2016 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли ғамланишини таъминласин.

Уруғлик ғаллани давлат ресурслари учун харид қилинадиган товар ғалланинг умумий ҳажми ҳисобига топшириш, шунингдек озиқ-овқат ғалласидан уруғлик мақсадида фойдаланиш тақиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси (Бекмуратов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), Иқтисодиёт вазирлиги (Сариев) дон корхоналари билан:

ғалла етиштириш ва давлат ресурсларига сотиш тўғрисида тақдим этилаётган статистик ҳисоботнинг ишончлилиги устидан қатъий назорат ўрнатсин;

ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари кўрилсин;

барча тоифадаги хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинлари, шу жумладан ғаллани давлат ресурсларига сотиш бўйича контрактация шартномалари бажарилгандан сўнг хўжаликлар ихтиёрида қолаётган дон ҳажми ҳисобини юритишнинг янги такомиллаштирилган усул ва механизимини бир ой муддатда танқидий кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқласин.

5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), Ички ишлар вазирлиги (Бердиев) ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда йўлларда дон ва ғалла ўриш техникасини ташишда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2015 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-торож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.

6. «Тахиатош нефт базаси» унитар корхонаси (Ильясов) ва «Элликқалъа нефт базаси» унитар корхонаси (Раззақов) ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги ва автотранспорт корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсинлар.

7. 2015 йил дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек ғалла комбайнларидан самарали фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), «Агроинтехника» ММТП (Худаяров), «Қорақалпоқ МТПлар» бирлашмаси (Самандаров), «Қорақалпоқавтотеххизмат» АЖ (Торемуратов) ва туманлар ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2015 йил, 21 май

№124


Ko'rib chiqildi: 5548