Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (62 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (62 KB)

22.04.2015-102q

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг қарори

 

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани мисолида етказиб берилган табиий газ ва электр энергияси учун дебитор қарздорликлари қисқартириш бўйича ташкил этилган янги тизимни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан ўтказилган селектор йиғилишида таъкидлаб ўтилганидек, ўтказилган таҳлил натижалари истеъмол қилинган электр энергияси ва  табиий газдан дебитор қарздорликни камайтириш бўйича ишлар самараси жуда пастлигини кўрсатмоқда.

Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун дебитор қарздорликни кескин қисқартириш, тўловларни ўз вақтида тўлиқ амалга ошириш бўйича тизим яратиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга барқарор етказиб берилишини таъминлаш ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг масъулиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан ўтказилган селектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг          2015 йил 21 апрелдаги йиғилиш баёни топшириқлари ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Электр энергияси ва табиий газдан дебитор қарздорликларни қисқартириш, етказиб берилган товар маҳсулотлари учун тўловларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича ишлар Тўрткўл (Ходжиев), Чимбой (Казакбаев), Хўжайли (Нурлибаев), Қўнғирот (Зайтов) ҳамда Беруний (Эрманов) туманлари ҳокимларининг олиб бораётган ишлари қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Жорий йил апрель ойи якунлари билан дебитор қарздорликни ундириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган тақдирда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалари бўйича ўринбосарларининг белгиланган тартибда иш ҳақиларидан жарималар қўлланилиши, ҳудудий электр ва газ таъминоти корхоналари раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи қараб чиқилиши белгилаб қўйилсин.

4. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани мисолида етказиб берилган табиий газ ва электр энергияси учун дебитор қарздорликлари қисқартириш бўйича ташкил этилган янги тизимни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этиш мақсадида:

истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ва табиий газдан дебитор ва кредитор қарздорликларни ундириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ишчи гуруҳи 1-иловага асосан ташкил этилсин;

шаҳар ва туманлар кесимида электр энергияси ва табиий газ учун дебитор қарздорликларни қисқартириш йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар таркиблари 2-8 ва 8а, 8б иловларга мувофиқ;

ишчи гуруҳлар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлар бўйича услубий кўрсатмалар 9-15 иловаларга мувофиқ;

туман (шаҳар) ҳудудида электр энергияси ва табиий газ таъминоти корхоналари томонидан умидсиз қарздорликларни қисқартириш ҳамда тармоқдан ажратиш бўйича амалга оширадиган асосий ишлари бўйича услубий кўрсатмалар 16-17 иловаларга мувофиқ;

шаҳар ва туманлар ҳудудида Тошкент вилоятининг Зангиота тумани мисолида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланганлик учун дебитор қарздорликни қисқартиришда амалга ошириладиган асосий ишлар бўйича услубий кўрсатмалар 18-иловага мувофиқ;

шаҳар ва туманлар ҳокимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ учун ўрнатилган топшириқларни бажарилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича услубий кўрсатмалар         19-иловага мувофиқ;

туман (шаҳар) газ филиали томонидан истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликларини қисқартириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар бўйича услубий кўрсатмалар 20-иловага мувофиқ;

туман электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида услубий кўрсатмалар 21-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда 2 кун муддатда мос равишда ҳудудий ишчи гуруҳларни ҳамда уларнинг амалга оширадиган асосий вазифаларини тасдиқласинлар ҳамда нусхаларини Вазирлар Кенгашига тақдим этсинлар.

6. «Шимолгазтаъминот» УК (Қудайназаров), «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ (Авезов):

табиий газ ва электр энергияси учун қарздорликларни қисқартириш режа-топшириқларини ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилган товар маҳсулоти ва мавжуд дебитор қарздорликлар рўйхатини ишчи гуруҳлар раҳбарларига, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ҳар ойнинг 5-чи санасига қадар тақдим этилиб борилишини таъминласин;

2015 йил I чорагида аҳолидан тўловларни ундириш бўйича прогноз топшириқларининг бажарилишига эришилган туман (шаҳар) газ филиаллари ва электр энергияси таъминоти корхоналари раҳбарларини белгиланган тартибда мукофотлаш тавсия этилсин.

7. Электр энергияси ва табиий газдан дебитор қарздорликларни қисқартириш йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар (2-8 иловлардаги), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари табиий газ ва электр энергияси учун қарздорликларни қисқартириш режа-топшириқлари ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилган товар маҳсулоти ва мавжуд дебитор қарздорликлар рўйхатлари асосида ўз йўналишлари кесимида доимий равишда тўловларнинг тўлиқлигини таъминлаш чораларини кўриб борсинлар.

8. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги (Отарбаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ходжиев), Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Уразимбетов), Олий ўқув юртлари ректорлари, Маҳалла жамғармаси ҚР бўлими (Елмуратов), «Камолот» ЁИҲ ҚР бўлими (Данияров), Қорақалпоғистон «Телерадиокомпанияси» (Нагметов), Матбуот ва ахборот агентлиги (Хожамуратов), «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ (Авезов), «Шимолгазтаъминот» УК (Қудайназаров) 2015/2016 йилларнинг куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ўз вақтида тўловларни амалга ошириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсинлар.

Маҳаллалар, ўқув муассасалари, корхоналар ва ташкилотларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини уюштириш, жойларда энергоресурсларни талон-тарож қилаётган истеъмолчиларга нисбатан кескин чоралар кўриш ва бу жараёнларни кенг ёритишга алоҳида эътибор қаратилсин.

9. Мазкур қарор топшириқларининг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклатилсин.

 

   Қорақалпоғистон Республикаси

    Вазирлар Кенгашининг Раиси                                              Б. Янгибаев

 

Нукус ш.,

2015 йил, 22 апрел

№102


Ko'rib chiqildi: 5142