Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (66 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (66 KB)

26.05.2015-130q

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
20 майдаги “Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш, болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, профессионал спортчиларни тарбиялаш, шунингдек юқори малакали спортчиларни тайёрлаш юзасидан 2015 йил             25 февралдаги топшириқларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
20 майдаги “Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳлар (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳлар деб аталади) ташкил этилганлиги;

б) Эксперт гуруҳлар спорт объектларини қуриш жойларини танлаш тартиботларига, шунингдек қурилиши ва реконструкция қилиниши тугалланган спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини фойдаланишга қабул қилишга мажбурий тартибда жалб этилиши, белгилаб қўйилганлиги;

в) қуйидагилар Эксперт гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги:

спорт иншоотларига уларнинг типлари бўйича реал эҳтиёжни, тегишли ҳудудда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривошлантиришнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қурилиш учун энг қулай ва гавжум жойларни танлаш, хусусан, спорт объектларини қуриш
ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантиришга доир таклифлар ҳамда хулосалар ишлаб чиқиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

қурилиши тугалланган спорт объектларининг, шу жумладан болалар спорти объектларининг давлат қабули жараёнида иштирок этиш;

фуқароларни, нодавлат нотижорат ташкилотларини, ташкилотларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини қуриш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш;

г) Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳ тўғрисидаги Низом
1-иловага ҳамда унинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

д) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
- Эксперт гуруҳларнинг мувофиқлаштирувчи органи;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари – Эксперт гуруҳларининг ишчи органи этиб белгиланганлиги;

е) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
ва Халқ таълими вазирлигига бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Эксперт гуруҳларининг шахсий таркибини тасдиқлаш топширилганлиги;

ж) стадионлар ва балансда сақловчиси бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари бўлган йирик спорт объектларининг директорлари лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда тайинланиши, белгилаб қўйилганлиги;

з) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
ва Халқ таълими вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда спорт объектларининг фаолият кўрсатиши ҳолатини пухта
ва синчиклаб таҳлил қилиш асосида спорт объектларида, шу жумладан болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, бунда қуйидаги масалаларнинг ҳал этилишига асосий эътибор қаратиш:

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўкувчиларининг спорт билан оммавий равишда шуғулланишларини таъминлаш;

спорт иншоотларини, белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, замонавий спорт асбоб-ускуналари ва инвентарлари билан жиҳозлаш;

спорт иншоотларини юқори малакали, касбий жиҳатдан тайёрланган тренер кадрлар, шу жумладан аёл тренерлар билан таъминлаш;

спорт ва спорт тадбирларининг ҳар хил турлари бўйича ўтказиладиган мунтазам машғулотлар сонини кўпайтириш йўли билан спорт объектларининг бандлигини таъминлаш;

болалар ва ёш спортчилардан, шунингдек Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг резервдаги аъзоларидан республика ва халқаро мусобақаларда совриндорлар тайёрлаш ҳисобига спорт билан шуғулланиш натижадорлигини ошириш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўз ҳудудида ташкил этилган спорт объектларининг, шу жумладан болалар спорти объектларининг белгиланган мақсаддан ташқари ва паст самарали ишлари юзасидан шахсий жавобгарлигини кучайтириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Эксперт гуруҳи спорт объектларини қуриш жойларини танлаш тартиботларига, шунингдек қурилиши ва реконструкция қилиниши тугалланган спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини фойдаланишга қабул қилишга мажбурий тартибда жалб этилиши, белгилаб қўйилсин.

5. Қуйидагилар Эксперт гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спорт иншоотларига уларнинг типлари бўйича реал эҳтиёжни, тегишли ҳудудда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривошлантиришнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қурилиш учун энг қулай ва гавжум жойларни танлаш, хусусан, спорт объектларини қуриш
ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантиришга доир таклифлар ҳамда хулосалар ишлаб чиқиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

қурилиши тугалланган спорт объектларининг, шу жумладан болалар спорти объектларининг давлат қабули жараёнида иштирок этиш;

фуқароларни, нодавлат нотижорат ташкилотларини, ташкилотларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини қуриш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш.

6. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
- Эксперт гуруҳининг мувофиқлаштирувчи органи;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси – Эксперт гуруҳининг ишчи органи этиб белгилансин.

7. Стадионлар ва балансда сақловчиси бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари бўлган йирик спорт объектларининг директорлари лавозимига туман (шаҳар) ҳокимларининг таклифига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси билан келишган ҳолда тайинланиши белгилаб қўйилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ва Халқ таълими вазирлигига шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда спорт объектларининг фаолият кўрсатиши ҳолатини пухта ва синчиклаб таҳлил қилиш асосида спорт объектларида, шу жумладан болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, бунда қуйидаги масалаларнинг ҳал этилишида:

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўкувчиларининг спорт билан оммавий равишда шуғулланишларини таъминлаш;

спорт иншоотларини, белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, замонавий спорт асбоб-ускуналари ва инвентарлари билан жиҳозлаш;

спорт иншоотларини юқори малакали, касбий жиҳатдан тайёрланган тренер кадрлар, шу жумладан аёл тренерлар билан таъминлаш;

спорт ва спорт тадбирларининг ҳар хил турлари бўйича ўтказиладиган мунтазам машғулотлар сонини кўпайтириш йўли билан спорт объектларининг бандлигини таъминлаш;

болалар ва ёш спортчилардан, шунингдек Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг резервдаги аъзоларидан республика ва халқаро мусобақаларда совриндорлар тайёрлаш ҳисобига спорт билан шуғулланиш натижадорлигини ошириш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўз ҳудудида ташкил этилган спорт объектларининг, шу жумладан болалар спорти объектларининг белгиланган мақсаддан ташқари ва паст самарали ишлари юзасидан шахсий жавобгарлигини кучайтириш масалаларига асосий эътибор қаратиш топширилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                               Б.Янгибаев

 

Нукус ш.,

2015 йил, 26 май

№130


Ko'rib chiqildi: 4753