Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (59 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (59 KB)

2314

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги ПҚ-2314-сонли «2015 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарори ҳақида

 

Толасининг сифати бўйича халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган ғўзанинг тезпишар ва серҳосил селекция навларини республика минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда оқилона жойлаштириш, 2015 йил ҳосили учун чигит экиш бўйича бутун ишлар комплекси ўз вақтида ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

 1. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2015  йил                              9 мартдаги «2015 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги ПҚ-2314-сонли қарори  ижро учун раҳбарликка олинсин.

         2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) 2015 йилда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта толаси ҳажми унинг амалда етиштириладиган ҳажмининг 50 фоизи миқдорида сақлаб қолинганлиги;

         3-иловада назарда тутилган пахта етиштириш ҳажмлари 2015 йил ҳосили учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари тузишда назорат кўрсаткичлари сифатида қаратилганлиги;

         б) Экиш учун мўлжалланган уруғлик чигити - тизим ичида ҳаракатланганда ҳам, шунингдек 2015 йил пахта ҳосили учун «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан сотилганда ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. 2015 йил ҳосили учун ғўзанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини жойлаштириш 1-иловага, 2015 йилда аввал ўрнатилган харид нархларига нисбатан тўғирланган рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекция навлари 2-иловага, 2015 йилги пахта ҳосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари  3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), «Қорақалпоқпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (Аллаяров) ва туманлар ҳокимлари:

         ҳар бир туманда иккитадан ортиқ бўлмаган, хўжаликларда эса битта тавсия этилган ғўза нави экилишини ҳисобга олган ҳолда ғўза навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига риоя қилиниши;

         республика илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқилган тавсияномаларга мувофиқ ҳар бир селекция навлари учун  ғўзани парвариш қилиш агротехникасига амал қилиниши учун шахсан жавобгар этиб белгилансин.

5. «Қорақалпоқпахтасаноат»  ҳудудий  акциядорлик бирлашмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

         2015 йил 12 мартгача уруғлик пахтани тозалашни, 15 мартгача эса эҳтиёт заҳирасини ҳисобга олган ҳолда, уруғлик чигит тайёрлашни тугалласин, шунингдек, уруғлар билан 4-иловага мувофиқ ҳажмларда таъминласин;

хўжаликларга юқори сифатли уруғлик чигитнинг фақат дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда, 50 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан, селекция навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига қатъий мувофиқ равишда берилишини таъминласинлар.

6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоқпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ва туманлар  ҳокимликлари:

         уруғлик  чигит экиш учун пахта етиштирувчи хўжаликлар рўйхатини икки ҳафта муддатда танлов асосида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсинлар;

ғўзанинг янги навларини синашни фақат илмий-тадқиқот институтларининг экспериментал базаларида, базавий хўжаликларда, янги  навларни олдиндан кўпайтириш хўжаликлари ва давлат нав синаш участкаларида амалга оширсинлар.

         7. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов):

         пахта етиштирувчи хўжаликлар билан пахта тайёрлаш корхоналари ўртасида контрактация шартномаларининг ўз вақтида тузилиши устидан назоратни;

         тузилган  шартномаларга  мувофиқ  минерал  ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий-техника ресурсларини пахта етиштирувчи хўжаликларга ҳақини белгиланган тартибда тўлаш шарти билан ўз вақтида етказиб бериш ишларининг мувофиқлаштирилишини;

ғўзани парвариш қилишда агротехника тадбирларининг сифатли ўтказилишини, моддий-техника ресурсларини етказиб беришда шартнома мажбуриятларига амал қилинишини таъминламаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан қаттиқ интизомий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.

         8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

    Қорақалпоғистон Республикаси

    Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                     Б.Янгибаев

        

Нукус ш.,

2015 йил, ____


Ko'rib chiqildi: 4089