Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (78 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (78 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПП-2133-сонли қарори ҳақида

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

ҚАРОРИ 2014 йил 26 февральдаги

48-сонли қарори

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПП-2133-сонли қарори ҳақида

 

Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш мақсадида ҳамда 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПП-2133-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори билан:

а) Қуйидагилар “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланганлиги;

соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу борада қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш;

соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил  оиланинг меваси сифатида қараб, оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик муҳофазасини таъминлаш, она ва боланинг  саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушинтириш ишларини  мунтазам олиб бориш;

соғлом болани шакллантиришда  таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини  амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни  амалга ошириш;

соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва мададни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муҳофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг кўламда ўрганиш ва амалда жорий этиш;

соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оилалар ва жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш борасида маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш;

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида кенг ахборот-тушинтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, бунда оммавий ахборот воситаларининг, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларини фаол ишга тушириш.

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги
Р-4175-сонли фармойишига мувофиқ ташкил қилинган Республика комиссияси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Соғлом бола йили” Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

в) Республика комиссияси (Ш.М.Мирзиёев) зиммасига “Соғлом бола йили” Давлат дастурига киритилган тадбирлар амалда бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш вазифаси юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги «Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПП-2133-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий дастури 1-иловага

мувофиқ, “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий дастурига киритилган тадбирлар амалда бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Республика комиссияси зиммасига “Соғлом бола йили” Давлат ва Ҳудудий дастурига киритилган тадбирлар амалда бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш вазифаси юклансин.

Шаҳар ва туманлар ҳокимлари - икки кун муддатда “Соғлом бола йили” Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Ҳудудий дастурида назарда тутилган тадбирлар сўзсиз, тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий жавобгарликни юкласин;

Республика комиссияси, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

беш кун муддатда - вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан ҳар бир вазирлик ва идора, шаҳар ва туманлар, аҳоли пункти бўйича ҳудудий ва тармоқ “Соғлом бола йили” дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши таъминласин;

тасдиқланган Ҳудудий дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун давлат ва хўжалик бошқарувининг республика органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида ишлар мувофиқлаштирилишини таъминласин, тадбирлар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

йилнинг ҳар бир ойи якунлари бўйича Вазирлар Кенгашига “Соғлом бола йили” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ва тармоқ дастурларида назарда тутилган тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этилишини таъминласин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси:

“Соғлом бола йили” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий дастурининг мақсадлари ва вазифалари, уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернетнинг глобал тармоғини жалб этган ҳолда аҳоли орасида мунтазам, тизимли ва кенг ёритилишини;

Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида, унда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилишида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг  амалий иштироки ва аниқ ҳиссаси акс эттирилган ҳолда, кенг жамоатчилик доимий равишда хабардор қилиб турилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                   Б.Янгибаев

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил «26» февралдаги

48-сонли қарорига

2-илова

 

Қорақалпоғистон Республикаси “Соғлом бола йили” ҳудудий дастурига киритилган тадбирлар амалда бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш бўйича Республика комиссияси
ТАРКИБИ

 

Ф.И.Ш.

 

Лавозими

1.

Б.Янгибаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, комиссия раиси

2

Ж.Ембергенов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг 1-ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

3

М.Мамутов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

4

З.Ибрагимова

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари

5

М.Алеуов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

6

Б.Нурабуллаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси (келишуви бўйича)

7

Б.Гулимов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, комиссия котиби

Республика комиссияси аъзолари

8

С.Худайбергенов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири

9

Қ.Қурбаниязов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 1-ўринбосари

10

М.Содиқов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири

11

Б.Алланиязов

-

ЎзР Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи 

12

М.Измуратов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири

13

Д.Ходжиев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

14

Р.Матқурбанов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири

15

Қ.Турдиев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири

16

Д.Изетуллаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи

17

С.Ниетуллаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси 

18

Х.Қайпназаров

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҚР бошқармаси бошлиғи

19

К.Елмуратов

-

«Махалла» хайрия жамоат фонди ҚР бўлими раиси

20

Ж.Абдижамилов

-

«Камолот» ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

21

Ш.Уснатдинов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият-тарғибот маркази раҳбари

22

М.Қутлимуратов

-

Қорақалпоғистон Телерадиокомпанияси директори в.б.

23

Ф.Палимов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги директори

24

М.Муханов

-

Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бошлиғи

25

М.Аметов

-

Вазирлар Кенгашининг Ёқилғи-энергетика, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти бошлиғи

26

Ғ.Атаханов

-

Вазирлар Кенгашининг Қурилиш, саноат, транспорт ва коммуникация масалалари бўйича котибияти бошлиғи

27

А.Аманов

-

Вазирлар Кенгашининг Иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти бошлиғи

28

Т.Абдухаликов

-

Вазирлар Кенгашининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти бошлиғи

29

С.Бердимуратова

-

Вазирлар Кенгашининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибияти бошлиғи

30

Б.Досымбетов

 

Вазирлар Кенгашининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти бошлиғи

31

А.Тажетдинов

-

Вазирлар Кенгашининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи

 

Изоҳ: Республика комиссияси котиби ҳар ойда вазирлик ва идоралар, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан “Соғлом бола йили” ҳудудий дастурининг ижроси таъминланиши бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайди.

Республика комиссияси аъзоларидан бирининг иш жойи ўзгарган тақдирда янги келган масъул шахс комиссия аъзоси ҳисобланади.

 


Ko'rib chiqildi: 5052