Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (100 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (100 KB)

Фуқароларни Ҳаж ва Умра зиёратларига боришларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

                                                                            “ТАСДИҚЛАЙМАН”

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ҳайъат раиси 

 

_____________ М.Алеуов

2013 йил “___” апрель

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлис

Б А Ё Н И

 

2013 йил  12  апрель                                                                              Нукус ш.

 

Раислик қилди:

 

 

М.Алеуов

- Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари

Қатнашдилар:

 

Ҳайъати аъзолари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари

 

КУН  ТАРТИБИ:

 

Фуқароларни Ҳаж ва Умра зиёратларига боришларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

(М.Алеуов, Н.Жамалов, Ш.Бауатдинов, К.Елмуратов, Ж.Муятдинов ва бошқалар)

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ҳаж зиёратига бориш учун ариза берган фуқаролар сони 2013 йилнинг март ойи ҳолатига кўра 420 нафарни, Умра зиёрати бўйича тушган аризалар эса 25 тани ташкил қилаётганлиги ҳамда навбатда турганларнинг кўпчилиги ёши улуғ отахон ва онахонлар эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2013 йил 1 мартдаги 519-сонли ёзишмаси билан йўлланган “Ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби” бўйича тушунтириш берилди.

Билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб мажлис

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

         1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2013 йил 1 мартдаги 519-сонли хати билан йўлланган “Ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби” раҳбарликка олинсин ва ижро учун қабул қилинсин.

 

         2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ҳайъат таркиби
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

         3. Фуқароларнинг ҳаж ва умра зиёратига бориш учун аризаси уларнинг доимий яшаш жойлари бўйича шаҳар ва туманларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйилиши белгилаб қўйилсин.

 

         4. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

  - бир ҳафта муддатда ҳокимнинг ижтимоий – иқтисодий масалалар  бўйича ўринбосари раҳбарлигида таркибига манфаатдор давлат, жамоат ва диний ташкилотларнинг вакиллари киритилган ҳолда, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузурида "Ҳаж" ва "Умра" масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузсин;

- Ишчи гуруҳнинг вазифалари қилиб қуйидагилар белгилансин:

*. Фуқароларни рўйхатга олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (шаҳарча ва қишлоқ фуқаролар йиғинларини) туман/шаҳар ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган, варақлари рақамланган, шнурланган, махсус (2 та ҳаж ва умра учун алоҳида) журналлар билан таъминлаш (журнал бетлари 2-иловага асосан);

*. Фуқароларнинг "Ҳаж" ёки "Умра" зиёратига бориш бўйича аризалари (ариза шакли 3-иловага мувофиқ)ни алоҳида назоратини олиб бориш ҳамда аризани қабул қилиб олгандан сўнг аризачига 4-иловада кўрсатилган шаклдаги маълумотнома берилишини таъминлаш;

*. Маҳалла фуқаролар йиғинларидан тартиб билан квотада белгиланган миқдордаги зиёратчилар рўйхатини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг имзоси ва муҳр билан тасдиқлаган ҳолда қабул қилиш;

*. Рўйхатга киритилган фуқаролардан ҳисобда турган тиббий муассасаларидан саломатлиги зиёратга бориш учун яроқли экани ҳақидаги маълумотномани ва рангли фотосуратларини қабул қилиб олиш ҳамда улар билан суҳбат ўтказиб, туман/шаҳар рўйхатини тайёрлаш;

*. Ўзини ўзи бошқариш органлари тақдим этган номзодни туман/шаҳар рўйхатига киритмаслик ҳақида қарор фақат коллегиал қабул қилиниши ва ишчи гуруҳининг тегишли мажлис баённомасини тузиш;

*. Берилган квота ва аризачилар билан ўтказилган суҳбат хулосалари асосида зиёратчиларнинг рўйхатини икки нусхада тайёрлаб, туман/шаҳар ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий  масалалар  бўйича ўринбосари  имзоси  ва муҳр билан тасдиқлаб, биринчи нусхасини Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Ҳайъатга такдим қилиш ҳамда рўйхатнинг иккинчи нусхасини туман/шаҳар ҳокимлигида қолдириш;

*. Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2013 йил 1 мартдаги
519-сонли хати билан йўлланган “Ҳар йилги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби” асосида ташкиллаштириш.

 

5. Қорақалпоғистон Мусулмонлари қозиёти (Ш.Бауатдинов):

- жорий йилнинг 15 апрель кунидан қозиёт томонидан юритилаётган “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бориш бўйича фуқароларнинг аризаларини ҳисобга олиш журналларига рўйхатга олиш тўхтатилсин ҳамда қозиёт муҳри ва имзоси билан журнал ёпилсин, марказлашган ҳолда 5 (беш) йил муддатга сақлаш учун олиб қўйилсин;

- бир ҳафта муддатда мазкур журналлардаги “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бориш бўйича фуқароларнинг рўйхатлари нусхалари олиниб, шунингдек, рўйхатда турган фуқароларнинг аризаларини шаҳар, туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ташкил этилган ишчи гуруҳларига далолатнома тузилиб тақдим этилсин.

 

6. Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги "Ҳаж" ва "Умра" масалалари бўйича ишчи гуруҳларига:

- 10 кун муддатда Қорақалпоғистон Мусулмонлари қозиёти билан биргаликда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бориш бўйича рўйхатда турган фуқароларнинг аризаларини ўзлари яшайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига далолатнома тузилиб тақдим этиш;

- қозиёт томонидан юритилаётган “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига бориш бўйича фуқароларнинг аризаларини ҳисобга олиш журналларидаги рўйхат навбати тартибидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида янги ташкил этилган журналга киритишни таъминлаш;

- олдин ҳисобга олинган аризалар рўйхатдан ўтказилгандан кейин, янги аризаларини рўйхат тартиб рақами билан ҳисобини юритиш;

- ўз фаолиятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари кенгашининг “Муборак Ҳаж ибодатини адо этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида”ги Фатвоси шарҳи (5-илова)га алоҳида эътибор бериш;

- фуқароларни “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига юбориш масалаларида “Маҳалла” жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси, фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни таъминлаш, бу билан маҳалладаги обрўли-эътиборли ҳамда эл учун, юрт учун хизмати синган фуқароларни ушбу зиёратларга боришига эришиш;

- зиёратга бориб келган фуқароларнинг кейинги фаолияти давомида уларни ёшларни таълим – тарбияси, маҳаллада ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга ҳамда турли ишчи гуруҳларга кенг жалб этиш амалиётини жорий этиш ва бу билан зиёратга борувчиларнинг масъулиятини янада оширишга эришиш;

- мазкур йўналишда жойларда кенг тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилсин.

7. Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ҳайъатга:

- туман/шаҳар ҳокимликларидан олинган рўйхатлар асосида фуқароларнинг рўйхатини умумлаштириб, зиёратчиларнинг паспортлари амал қилиш муддати, чиқиш визаси борлигини текшириш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, сафар юзасидан машғулотлар уюштириш ва бошқа ташкилий ишларни амалга ошириш;

- Ҳаж ва умра тадбирлари доирасидаги тайёргарлик ишларини йил давомида изчиллик билан амалга ошириш, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш, сафар тўловларини йиғиб олиш, зиёратчиларга жойларда хизмат кўрсатувчи муассасалар билан шартномалар тузиш ва сафарга кетаётган фуқароларни кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

 

 8. Қорақалпоғистон Телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги ва республика газеталари таҳририятларига Ҳаж ва Умра зиёратларига юбориш масалаларига доир кўрсатув ва мақолаларни бериб, ушбу зиёратга бориш тартибини кенг омма ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.

 

9. Мазкур йиғилиш баёни қарорларининг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Кенгашининг

2013 йил « 13 » апрелдаги 07-08/15-04/239-сонли баёнига 1-илова

 

Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини

ташкил этиш ва ўтказиш Ҳайъат

ТАРКИБИ

 

1.

М.Алеуов

-

Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Ҳайъат раиси

2.

Н.Жамалов

-

Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқармасининг Дин ишлари бўйича референти, Ҳайъат ўринбосари

3.

Ш.Баўатдинов

-

Қорақалпоғистон Мусулмонлари қозиёти қозиси, Ҳайъат аъзоси

4.

З.Ибрагимова

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ҳайъат аъзоси

5.

Ш.Аюбов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Ҳайъат аъзоси

6.

Д.Ходжиев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Ҳайъат аъзоси

7.

К.Елмуратов

-

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҚР бўлими раиси, Ҳайъат аъзоси

8.

Ш.Уснатдинов

-

“Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси, Ҳайъат аъзоси

9.

Б.Алланиязов

-

Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи, Ҳайъат аъзоси

10.

Ғ.Раджапов

-

Нукус халқаро аэропорти директори, Ҳайъат аъзоси

11.

С.Тлеуов

-

“Ўзавтодарётранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи, Ҳайъат аъзоси

12.

Қ.Нағметов

-

Қорақалпоғистон Телерадиокомпанияси директори в.б., Ҳайъат аъзоси

13.

А.Ережепов

-

Нукус Муҳаммад ибн-Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юрти мудири ўринбосари,         Ҳайъат котиби

14.

Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари

 

Изоҳ: Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига шу лавозимдаги масъул ходимлар киритилади.  

 

 

 

 

 

Вазирлар Кенгашининг

2013 йил “___” апрелдаги _______________ -сонли баёнига

3-илова

 

 

 

 

 

 

Фуқаролар йиғини раисига

 

 

  ______________________ тумани,

 

 

  ___________________манзилда яшовчи

 

  ______________________  томонидан

 

 

А Р И З А

 

         Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, Мени 20___ йилда ________ зиёратига борувчилар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

          Сафар билан боғлиқ барча харажатларни тўлашни ўз зиммамга оламан.

           _________ зиёратини адо этиш билан боғлиқ тартиб-қоидалар ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги қонунларига тўлиқ риоя қилиш масъулиятидан хабардорман.

         Аризамга  қуйидаги маълумотларни илова қиламан:

  1. Паспортимнинг 2, 3 ва 8 сахифалари нусхаси;
  2. 45 ёшгача бўлган аёллар учун ҳамроҳининг маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха.

 

Оилавий аҳволим:________________________________________________

 

Иш жойим ва лавозимим:__________________________________________

 

 

 

Маҳрамим (аёллар учун):____________________________________________

Унинг қориндошлик даражаси______________

 

Яшаш жойим ва телефоним:__________________________________________

 

 

 

 

 20____йил «_____»_________      /                              /  ____________________

                                                               имзоси                                            Ф.И.О     

 

Вазирлар Кенгашининг

2013 йил “___” апрелдаги _______________ -сонли баёнига

4-илова

 

МАЪЛУМОТНОМА

Берилди  ушбу  маълумотнома  шу ҳакдаки, Қорақалпоғистон Республикаси

_____________________тумани (шаҳри)____________________овул (маҳалла)

фуқаролар   йиғини,   шу  маҳаллада ____________________кўча_______уйда

истиқомат    қилувчи    фуқаро________________________________________

____20___ йил___________________да ҳаж (умра)га борувчилар рўйхатига

________тартиб рақами билан рўйхатга олинди.

 

 

Маҳалла оқсоқоллар кенгаши                                           Исми шарифи        имзо

 

                     М.Ў.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Кенгашининг

2013 йил “___” апрелдаги _______________ -сонли баёнига

5-илова

 

Янги фатво шарҳи

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ МУБОРАК ҲАЖ ИБОДАТИНИ АДО ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ
ФАТВОСИ ШАРҲИ.

بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله و الصلاة و السلام على رسول الله اما بعد

 

Маълумки, ҳаж амали Ислом арконларидан бири бўлиб, у маълум шартларга эга бўлган мўмин-мусулмон киши учун умрида бир марта адо этиши фарз бўлган ибодатдир. Қуръони каримда ҳажнинг фарзлигига қуйидаги оят далолат қилади:


... وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا ... (سورة ال عمران/97)

 

яъни: “Йўлга қодир бўлган киши зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон сураси, 97-оят).


           Фиқҳий китобларда баён қилинишича, банданинг зиммасига ҳаж ибодати фарз бўлиши учун унда бир нечта шартлар топилиши лозим бўлади. Улар қуйидаги шартлардир: Аввало, мусулмон бўлиш, балоғат ёшида бўлиш, оқил бўлиш, тани соғ бўлиши, бориб келгунча йўл харажатларига етадиган маблағга эга бўлиш. Шу билан бирга ҳажга бориб келгунига қадар оила аҳлини уларнинг эҳтиёжларига етадиган нафақа билан таъминлаган бўлиши керак.

            Шунингдек, йўлнинг очиқ ва хавф хатарсиз бўлиши ҳам ҳажнинг фарз бўлиш шартларидандир. Аёл кишига эса, юқоридаги шартлари билан бирга эри ёки бирорта маҳрами ҳамроҳ бўлиши шарт қилинади.

           Агар кишида мазкур шартлардан бирортаси топилмаса, у ҳолда унга ҳаж ибодатини адо этиш фарз бўлмайди, балки зиммасидан соқит бўлади.
Ҳаж ибодати Ислом арконларининг бешинчиси, яъни энг сўнгиси бўлиши ва уни умр давомида фақат бир марта адо этиш фарз эканлиги бежиз эмас, албатта.

            Чунки, ҳаж амалларини бажаришдан олдин инсон унгача бўлган арконларни мукаммал тарзда адо этиб келаётган бўлиши, ўзида ҳожи бўлишдек улуғ мартабага муносиб бўлган мустаҳкам имон-эътиқод, гўзал хулқу одоб, энг юксак фазилат бўлмиш тақвони ҳосил қилган бўлиши лозим. Бу ҳақда Қуръони каримда:


الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى وَاتَّقُونِ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ (سورة البقرة/197)


          яъни: “Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир. Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал қилиш йўқ. Ҳар қандай яхши (савобли) иш қилсангиз, албатта, уни Аллоҳ билур. (Ҳаж сафарига) озуқа олиб чиқинг. Энг яхши озуқа тақводир. Тақвони Менга қилингиз (Мендан қўрқингиз), эй, оқиллар!” – деб марҳамат қилинган (“Бақара” сураси, 197-оят). Демак, ҳажни ният қилган киши катта-ю кичик гуноҳларни қилишдан, бирор жонзотга озор беришдан, хусусан, одамлар билан жанжаллашишдан доимо ўзини сақлаши лозим.

          Албатта, булар ҳажнинг мақбул бўлиш шартлари ҳисобланади.
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, юртимиз истиқлол неъматига мушарраф бўлгач, динимизга ҳам кенг йўл очилиб, мўмин-мусулмонларимиз Ислом динининг бешта арконини бемалол адо этиш имкониятига эга бўлдилар. Хусусан, ихлосманд халқимизнинг ҳаж ибодатини адо этишга бўлган иштиёқи йил сайин ортиб бормоқда.

          Аммо, шуни яхши англаб олмоғимиз лозимки, ҳажга бориш учун фақат моддий имкониятга эга бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Яъни пул топиб ҳажга бораверса-ю, маънавий томондан ҳажнинг нақадар улуғ ибодат эканлигини тушуниб етмаса, қавму қариндошга силаи раҳм, фақир ва муҳтожларга, етим-есирларга хайру эҳсон қилишни унутса, ҳаждан келгандан кейин эса, ҳожилик номига доғ тушурадиган ишлар билан машғул бўлса ҳаж ибодатининг қадрини ерга урган бўлади.

          Кейинги пайтларда ҳажнинг улуғ ибодат эканлигини, унинг ҳақиқий мазмун-моҳиятини идроқ қилмай, ҳавас учун ҳаж сафарига бораётган кишилар орамизда учраб қолмоқда. Ҳажнинг машаққатли сафар эканлигини олдиндан тўғри англамаган ҳолда, соғлиги узоқ ва муттасил ҳаракат қилишга ярамаслиги ҳақидаги берилган махсус тиббий хулосага парво қилмай ҳаж сафарига чиққан кишиларнинг аксарияти ҳаж машаққатига бардош бера олмай бемор бўлиб қолаётгани сир эмас.

          Фуқароларимиз ичида эл-юрт орасида ҳожилик номини олиш, обрў эътиборга эришиш мақсадидагина ҳажга бораётганлар ҳам афсуски, учраб турибди. Ҳажни оддий саёҳатдек билиб, кўнгилҳушлик учун, одамларга кўз-кўз қилиш мақсадида қайта-қайта боришга одатланаётганлар ҳам бор.

           Уламоларимиз ҳажнинг тартиб-қоидаларини баён қилар эканлар, киши ҳажга боришга қодир бўлса-да, аммо баъзи ҳолатларда ҳажга бориши макруҳ бўлишини ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, Ҳанафий мазҳабига оид “Фатҳул-Қадир” китобида баён қилинишича: Агар ота ёки она фарзанднинг хизматига муҳтож бўлсалар, фарзанд уларнинг хизматини ташлаб ҳажга бориши макруҳдир, дейилган (2-жуз, 319-бет). Шунингдек, фақат тижорат мақсадида, риё учун, манманлик тарзида қилинган ҳажнинг савоби бўлмайди. Чунки, Пайғамбаримиз (сав): “Амаллар ниятга қараб баҳоланади” – деб марҳамат қилганлар.

             Имом Аъзам (рҳ.) ва у зотнинг шогирдлари Имом Муҳаммад (рҳ.): барча шарт-шароитлари топилиб, зиммасига ҳаж фарз бўлган киши ҳаж қилишни кейинги йилларга кечиктириши жоиз, деб айтганлар. Бунга, Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) ҳаж фарз бўлган йили ўзлари ҳажга бормай, ўринларига Абу Бакр Сиддиқ (рз.)ни юборганликлари ва ўзлари эса умрларининг охирги йилида ҳаж қилганлари ҳақидаги ривоятни далил қилиб келтирганлар.
            Маълумки, ҳаж амали ҳам молиявий ва ҳам баданий ибодат ҳисобланади. Демак, ушбу ибодатни адо этиш учун кишидан қай даражада молиявий имконият талаб қилинса, шу даражада баданий сиҳат-саломатлик ҳам талаб қилинади. Ҳанафий мазҳабига оид мўтабар китоблардан саналмиш “Бадоиъус саноиъ фи тартибиш шароиъ” китобида шундай дейилади: “Ҳажнинг фарз бўлиш шартларидан бири баданнинг соғлом бўлишидир... Чунки, Аллоҳ таоло ҳажнинг фарз бўлиши учун иститоатни шарт қилди. Бу иститоатдан ҳажнинг фарзлигини зиммага юклайдиган, унинг фарзлигини таъминлайдиган сабаб ва воситаларнинг камчиликлардан холи бўлишлиги назарда тутилгандир. Ҳаж сафари давомида амалларни мукаммал адо этишга монеълик қиладиган офатлардан баданнинг саломат бўлиши мазкур сабаблар жумласидандир. Чунки, ҳаж баданий ибодат. Уни адо этиш учун бадан саломат бўлиши шарт” (4-жуз, 354-бет).
Замонавий тиббиётнинг тавсиясига қараганда Ҳаж ва Умра зиёратига боришга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг турлари қуйидагилар:

          1. Юракнинг ишемик касалликлари:
- ўткир миокард инфаркти, инфаркдан кейинги бир йил мобайнидаги ҳолат;
- ностабил стенокардия;
- қон айланишининг 2-3-даражали етишмовчилиги;
- юрак ритмининг тез-тез пароксизмал бузулишлари.

          2. Юрак туғма ва орттирилган нуқсонлари декомпенсация босқичида, қон айланишининг 2-3-даражали етишмовлиги билан.
          3. Мия қон айланишининг ўткир бузилишидан кейинги бир йил мобайнидаги ҳолат.
          4. Энцефалопатия ва деменция билан кечувчи хафақон (гипертония) касаллиги.
           5. Хавфли ўсмалар, тарқалган формалар.
           6. Фаол сил касаллиги.
           7. Жигар циррози – декомпенсация босқичидаги ва энцефалопатия белгилари билан кечувчи.
          8. Руҳий касалликлар (шизофрения, психоорганик синдром, деменция ва бошқалар).
          9. Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари, нафас етишмовлиги 2-3-даражада.
         10. Юқумли касалликлар.
          11. Гиёҳвандлик.


            Маълумки, шариатимиз бандани ҳеч қандай ортиқча машаққатга буюрмайдиган, енгиллик яратиб берувчи мўътадил шариатдир. Хусусан, ҳаж ибодати борасида ҳам шариатимизда шундай йўл тутилган. Юқорида санаб ўтилган ҳаж ибодатини бажаришга монеълик қилувчи касалликлар туфайли банданинг зиммасидан ушбу ибодат соқит бўлади. Молиявий имкониятга эга, бироқ соғлиги яхши бўлмаган ёки кексайиб қолган кишилар ўринларига “ҳажжи бадал” қилдириш билан ушбу ибодатнинг савобини топишларига шариатимизда йўл берилган.

            Бинобарин, ислом уламолари ҳаж қилишга соғлиги кўтармайдиган кишиларнинг ўрнига бошқа кишилар ҳажжи бадал қилиши мумкин, деб фатво берганлар. Бундан ташқари ҳаётлик даврида турли сабабларга кўра ҳаж ибодатини бажара олмай вафот этган кишилар ўрнига ҳам бошқалар томонидан ҳажжи бадал қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам фатволар бор бўлиб, бунинг далили сифатида қуйидаги ҳадис келтирилади:


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا اَنَّ امْرَاَةً مِنْ جُهَيْنَةَ جَاءَتْ اِلىَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ :
ان اُمِّي نَذَرَتْ اَنْ تَحُجَّ وَلَمْ تَحُجَّ حَتىَّ مَاتَتْ اَفَاَحُجُّ عَنْهَا ؟ قَالَ : نَعَمْ حُجِّي عَنْهَا. اَرَاَيْتِ لَوْ كَانَ
عَلىَ اُمِّكِ دَيْنٌ اَكُنْتِ قَاضِيَتَهُ ؟ اِقْضُوا اللهَ فَاللهُ اَحَقُّ بِالْوَفَاءِ (رواه البخاري)


        яъни: Ибн Аббос (рз.)дан ривоят қилинишича, Жуҳайна қабиласидан бўлмиш бир аёл Пайғамбар (а.с.)нинг ҳузурларига келиб: “Онам ҳаж қилишни назр қилган эдилар. Аммо, ҳаж қила олмай вафот этдилар. Мен онамнинг номидан ҳаж қилсам бўладими? – деди. Расулуллоҳ (сав): “Ҳа, унинг номидан ҳаж қил. Агар онагни.нг зиммасида қарзи бўлганида уни узувчи бўлармидинг? Аллоҳнинг ҳаққини адо этинг. Дарҳақиқат, Аллоҳ биринчи ўринда вафога ҳақлидир” – дедилар.

         Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳажга бориш тараддудида бўлган ҳар бир киши – Ҳажга бориш мўмин-мусулмон киши учун умр давомида бир марта фарз эканлиги, уни адо этган ҳожилар бормаганларга ўрин бериши, ёшлар ўз навбатларини ёши катталарга бермоқлари улкан савоб экани, бу сафарга тижорат ёки саёҳат учун эмас, балки зиммадаги фарзни адо этиш, гуноҳлардан покланиб келишни ният қилиш кераклиги, мутахассислар томонидан ҳаж амалларини адо этишга соғлиги ярамаслиги ҳақида хулоса берилган кишилар ўринларига ҳажжи бадал қилдириш орқали ушбу ибодатни адо этишлари мумкинлиги каби тартиб-қоидаларга риоя қилиши лозим деб билади.

         “Ҳар қандай яхши (савобли) иш қилсангиз, албатта, уни Аллоҳ билур”, деган оятдан келиб чиқиб, ўзига тўқ кишиларнинг қайта-қайта ҳажга бориш ўрнига маблағларини етим-есир, кам таъминланган оилаларга, умумхалқ манфаати йўлида ўзларининг номаи амалларига садақаи жория бўлиб ёзиладиган ишларга сарфлашлари айни муддаодир.

                                                                          Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Ko'rib chiqildi: 5034