Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (79 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (79 KB)

Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби ҳамда Низомини тасдиқлаш тўғрисида


 

ТАСДИҚЛАЙМАН

Қорақалпоғистон Республикаси

    Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

___________ Б.Янгибаев                                                                    

 

“___”________ 2014 йил

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишининг

БАЁНИ

 

Нукус шаҳри                                                                   “___” _________ 2014 йил

 

Раислик қилувчи:        

Б.Янгибаев

-Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

Қатнашдилар:

-Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари,
Кенгаш аъзолари, вазирликлар, идоралар ва
ташкилотлар раҳбарлари (рўйхат бўйича)

                           

 

КУН ТАРТИБИ:

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби ҳамда Низомини тасдиқлаш тўғрисида

(Б.Янгибаев, Б.Нурабуллаев, М.Алеуов, М.Мамутов, З.Ибрагимова, С.Худайбергенов, Ж.Муятдинов, К.Елмуратов, Ж.Абдижамилов, Б.Кулатаев, М.Когай, Г.Зоркина, О.Миронец, А.Байрамтаганов ва бошқалар)

 

 

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, мажлис ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг таркиби 1-иловага,
низоми 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши (М.Алеуов):

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, маърузаларида баён этилган кўрсатма ва хулосалари асосида жойларда мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлари иштирокида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида давра суҳбатларини мунтазам равишда ўтказилишини ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида мониторингини олиб бориш;

республикада миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий истиқлол ғоясининг мазмун моҳиятини турли миллат ва элат вакиллари орасида тарғиб ва тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини таклиф ва тавсиялар асосида қайта кўриб чиқиш;

миллий-маданий марказлар ва турли конфессия вакиллари билан ҳамкорликда миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликка раҳна солувчи халқаро терроризм, диний экстремизм ва миссионерлик ҳаракатининг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларнинг мунтазам ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қ.Турдиев) Республика байналмилал маданият маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида ўтказиладиган дўстлик ва маданият фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичини ўз вақтида ва юқори савияда ўтказилишини уюштирсин.

4. “Маҳалла” жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (К.Елмуратов), Маънавият тарғибот маркази (Ш.Уснатдинов), Хотин-қизлар қўмитаси (З.Ибрагимова), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

кўп миллатли маҳаллаларда миллий-маданий марказлар вакиллари билан ҳамкорликда “Маҳалла – бирлик ва ҳамжиҳатлик ўчоғи”, “Эътиқодлар хилма хил, мақсадлар муштарак” каби мавзуларда учрашув, мулоқот ва адабий кечаларнинг доимий ўтказилишини таъминласин;

ҳар бир маҳаллада “Маҳалла – ободлик ва ҳамжиҳатлик кўзгуси”, “Маҳалла – тотувлик ва ҳамжиҳатлик маскани” мавзуларида давра суҳбатларини ташкил этсин;

“Ўзбекистон – кўпмиллатли аҳил оила” шиорининг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш ҳамда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда оила ва маҳалланинг ролига эътиборни кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширсин.

5. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

республикада фаолият кўрсатаётган миллий-маданий марказларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга амалий ёрдамлар кўрсатсинлар;

миллий-маданий марказлар ташаббуслари билан амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказилишини таъминласинлар;

миллий-маданий марказларнинг нашри бўлган газеталарни чоп этишда амалий ёрдамлар кўрсатсинлар.

6. Қорақалпоғистон Телерадиокомпанияси (М.Қутлимуратов), Қорақалпоғистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Ф.Палимов)га махсус рукн остида миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш, дўстликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг фидокорона меҳнати, ижодий ютуқларини мунтазам равишда кенг оммага тарғиб қилишга қаратилган саҳифалар ва кўрсатувлар ташкил этиш тавсия этилсин.

7. Мазкур баён қарорининг ижросини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов зиммасига юклатилсин.

 

            Баённи тайёрлаган                                      Б.Досимбетов

 

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил “ 1 ” февралдаги
01-08/15-02/57-сонли баёнига
1-илова

 

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши

ТАРКИБИ

 

 

М.Алеуов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Кенгаш раиси

Б.Нурабуллаев

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Кенгаш раиси ўринбосари (келишув асосида)

З.Ибрагимова

ҚР Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари

Б.Досымбетов

Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари котибияти бошлиғи, Кенгаш масъул котиби

Кенгаш аъзолари:

Ж.Садыков

Адлия вазири в.в.б.

М.Айтниязов

Маданият ва спорт ишлари вазири

Н.Аимбетов

Ўзбекистон ФА ҚР бўлими раиси

Қ.Сарибаев

Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи

Д.Отарбаев

Халқ таълими вазири в.в.б.

У.Сабуров

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири

Қ.Оразимбетов

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи

М.Жуманов

Қорақалпоқ давлат университети ректори

Б.Пренов

Нукус давлат педагогика институти ректори

О.Атаниязова

ТошПТИ Нукус филиали директори

Р.Турғанбаев

ТошДАУ Нукус филиали директори

Б.Каипбергенов

ТАТУ Нукус филиали директори

П.Палўаниязов

Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали директори

М.Сарибаев

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари

У.Жалменов

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси

Ш.Аяпов

Маънавият тарғибот маркази раҳбари

К.Елмуратов

“Маҳалла” жамоат фонди ҚР бўлими раиси

А.Данияров

“Камолот” ЁИҲ ҚР Кенгаши раиси

Ш.Уснатдинов

“Нуроний” жамғармаси ҚР бўлими раиси

Д.Уразбаев

“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҚР бўлими раиси

Г.Изентаева

Ўзбекистон Бадиий академияси ҚР бўлими раиси

Ш.Баўатдинов

ҚР Мусулмонлари қозиёти қозиси

Ж.Дарменов

Ўзбекистон қозоқ маданий маркази ҚР бўлими раиси

Г.Зоркина

Ўзбекистон рус маданий маркази ҚР бўлими раиси

М.Когай

ҚР Корейс миллий маданий марказлари ассоциацияси раиси

О.Миронец

“Славутич” Ўзбекистон украин маданий маркази ҚР бўлими раиси

М.Таганмуратов

ҚР Туркман миллий маданий маркази раиси

Қ.Нағметов

Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори в.в.б.

А.Хожамуратов

Қорақалпоғистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори в.в.б.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Кенгашининг

2014 йил “___”январдаги
__________________-сонли баёнига
2-илова

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги миллий-маданий марказлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) миллатлараро муносабатлар масалаларига алоқадор бўлган вазирликлар, идоралар ва марказларнинг ҳамкорлигидаги фаолиятини мувофиқлаштирадиган тузилмадир.

Кенгаш миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалиётга тадбиқ этиш ҳамда республикада яшаб келаётган турли миллатлар ва элатлар вакиллари ўртасида ўзаро тотувлик ва ҳамкорликни таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотларига ёрдам беради.

Кенгаш ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.        

Кенгаш миллий маданий марказлари раҳбарлари, манфаатдор ташкилотлар, идоралар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик ва ижодий ташкилотлар раҳбарларидан, миллатлараро муносабатлар муаммолари бўйича мутахассислардан тузилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, айни чоғда Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш раиси ўринбосарларидан бири миллий-маданий марказ раислари ичидан ротация асосида сайланади.

Кенгашнинг таркиби ва у тўғрисидаги Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси томонидан тасдиқланади.

Кенгаш таркибидаги ўзгаришлар белгиланган тартибда Кенгаш раисининг тавсияси бўйича амалга оширилади. Кенгаш таркибига кирган лавозимдаги шахс бошқа ишга ўтган ҳолларда унинг ўрнига мазкур лавозимга янгидан тайинланган (сайланган) шахс Кенгаш таркибига киритилади.

Кенгаш қайта ташкил этилиши ва фаолиятининг тугатилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

                                     II. Асосий вазифалар     

 

Кенгашнинг асосий вазифалари:

- миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишларга алоқадор бўлган ташкилотлар, идоралар, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

- жамоатчиликнинг миллатлараро муносабатлари маданиятини ривожлантириш, миллатлараро тотувлик тамойилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ташаббусларни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

- Қорақалпоғистон Республикасида яшаб турган миллат ва элат вакилларининг маънавий ва маданий эҳтиёжларини атрофлича ўрганиш, уларни тўлиқ ва ҳар томонлама қондиришга кўмаклашиш;

- байналмилал тарбияни амалга ошириш ва бадиий ҳаваскорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни қўллаб-қувватлаш;

- миллий-маданий марказлар иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш, уларнинг ишини ташкил этиш бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

- миллатлараро муносабатни уйғунлаштиришга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қатнашиш;

- миллий-маданий марказлар фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

- Кенгаш ўз ишига алоқадор бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга мутасаддилик қилади.

 

III. Кенгашнинг ваколатлари

 

Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларга мос равишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш ва мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга доир истиқбол режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;

- миллатлараро муносабатлар масалаларига алоқадор бўлган турли мутасадди давлат органлари ҳамкорликда ўтказиладиган оммавий-маданий тадбирлар дастурларини тасдиқлайди;

- миллий-маданий марказлар фаолиятини ўрганиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ишчи гуруҳлари, махсус комиссиялар тузади, зарур шароитларда ўрганилган материалларни кўриб чиқиб, тегишли чораларни белгилайди ва миллий-маданий марказларга тавсия этади. Мазкур комиссия ва ишчи гуруҳларининг ҳуқуқларини Кенгашнинг ўзи белгилайди;

- миллий-маданий марказлар фаолиятини такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида уларнинг иш фаолиятига доир ахборотларни тинглайди ва тегишли хулосалар чиқаради.

- Кенгашнинг қарорлари тавсиялар шаклида қабул қилинади ҳамда кўриб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш учун мутасадди ташкилотлар, идоралар, муассасалар ҳамда миллий-маданий марказларга тақдим этилади.

 

IV. Кенгашнинг ишлаш тартиби

 

Кенгашнинг мажлислари унинг раиси томонидан чақирилади ва ҳар чоракда бир марта ўтказилади.

Кенгаш ўз йиғилишини унинг шахсий таркиби аъзоларининг ярмидан кўпроғи иштирок этган тақдирдагина ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Кенгаш қарорлари йиғилиш иштирокчиларидан кўпчилигининг овози билан қабул қилинади.

Кенгаш иш режаси Кенгашнинг ўзи томонидан белгиланади ва тасдиқланади.

Кенгаш йиғилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни таъминлаш, материалларни тўплаш ва таҳлил этиш, таклифларни ўрганиш ва қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва таҳлил этиш, ҳисобот ва ахборотларни тайёрлаш, қарорларнинг бажарилишини назорат қилишга кенгаш раисиниг ўринбосари раҳбарлик қилади.

 

 


Ko'rib chiqildi: 4445