Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (65 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (65 KB)

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 362-сонли қарори ҳақида

 

Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, фермер хўжаликларининг молиявий ва иқтисодий  ҳолатини мустаҳкамлаш  мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 362-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий фермерлар кенгашлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ҳамда жамоатчиликни кенг жалб этган ҳолда:

фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини хатловдан ўтказиш, улардан самарали ва оқилона фойдалани-лишини танкидий таҳлил қилиш;

фермер хўжаликларининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини, фермер хўжаликлари фаолиятини самарали амалга ошириш, ер участкасининг  ижара шартномаси шартларини, фермер хўжаликлари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бажариш учун моддий-техника базасининг, меҳнат ресурслари ва айланма маблағларининг мавжуд-лигини ўрганиш;

фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини ҳудудларнинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражасини, аҳоли зичлигини, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини назарда тутиб, улар ишларининг самарадорлигини, тегишли касбий жиҳатдан тайёрланган кадрлар салоҳияти мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда янада мақбуллаштириш ишлари амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;

б) Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, халқ депутатлари туман ва вилоятлар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилган ва тасдиқланган:

фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштиришнинг, уларнинг ихтисослашуви асосий йўналишларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича йиғма якунлари 1, 1-1÷1-5-иловаларига мувофиқ;

фермер хўжаликларини мақбуллаштириш якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича фермер хўжаликлари сони ва уларнинг ихтисослашуви йўналишларини ҳисобга олган ҳолда уларга бериладиган ер участкаларининг ўртача майдонлари 2, 2-1÷2-13-иловаларга мувофиқ маъқулланганлиги;

в) 2016 йил 1 январдан бошлаб фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкаларини бериш ва уларни олиб қўйиш ҳудудий фермер кенгашларининг ва ер участкалари бериш (реализация қилиш) комиссиялари хулосасига кўра халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарори асосида амалга ошириш тартиби белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, фермер хўжаликларини тугатиш ва ташкил этишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш;

г)  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўзбекистан Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан кўриб чиқилган:

фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштиришнинг, уларнинг ихтисослашуви асосий йўналишларига кўра туманлар бўйича йиғма якунлари 1, 1-1÷1-5-иловаларига мувофиқ;

фермер хўжаликларини мақбуллаштириш якунларига кўра туманлар бўйича фермер хўжаликлари сони ва уларнинг ихтисослашуви йўналишларини ҳисобга олган ҳолда уларга бериладиган ер участкаларининг ўртача майдонлари 2-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туманлар комиссиялари, фермерлар кенгашлари, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан кўриб чиқилган фермер хўжаликларини мақбуллаштириш якунларига кўра;

Тўрткўл тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 1212-сонли,
Беруний тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 1177-сонли,
Элликқалъа тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 792/12-сонли,
Амударё тумани ҳокимининг 2015 йил 16 декабрдаги 616-сонли,
Хўжайли тумани ҳокимининг 2015 йил 19 декабрдаги 1088/12-сонли,
Шўманай тумани ҳокимининг 2015 йил 16 декабрдаги 582/12-сонли,
Қонликўл тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 842/12-сонли,
Қўнғирот тумани ҳокимининг 2015 йил 17 декабрдаги 722/12-сонли,
Мўйноқ тумани ҳокимининг 2015 йил 19 декабрдаги 979-сонли,
Нукус тумани ҳокимининг 2015 йил 14 декабрдаги 1247/12-сонли,
Кегейли тумани ҳокимининг 2015 йил 19 декабрдаги 577-12-сонли,
Чимбой тумани ҳокимининг 2015 йил 24 ноябрдаги 482-сонли,
Қораўзак тумани ҳокимининг 2015 йил 16 декабрдаги 913/12-сонли,
Тахтакўпир тумани ҳокимининг 2015 йил 18 декабрдаги 422-сонли қарорлари тасдиқлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда туманлар ҳокимликлари:

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда янги ташкил этилган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан, шунингдек ер участкалари мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ер участкаларини узоқ муддатга ижарага олиш шартномалари тузиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

«Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ, «Тахиатошдонмахсулотлари» АЖ, «Тўрткўлдонмаҳсулотлари» МЧЖ, «Чимбойдонмаҳсулотлари» МЧЖ, «Қўнғирот ун заводи» АЖ корхоналари билан биргаликда ўн кун муддатда 2016 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли экинлар дони сотиш юзасидан шартномаларни қайтадан тузиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

«Элликқалъа нефт база» УК, «Тахиатош нефт база» УК, «Қишлоқхўжаликкимё» АЖ ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар билан биргаликда фермер хўжаликлари билан улар томонидан моддий-техника ресурслари сотиб олиш ҳамда хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни ўн кун муддатда қайтадан тузиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ва Давлат статистика бошқармаси билан биргаликда тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестиридан белгиланган тартибда чиқариш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2015 йил 25 декабргача Вазирлар Кенгашига ахборот бериш топширилсин.

5. Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутовга:

Қорақалпоғистон Фермерлари кенгаши, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек туманлар ҳокимликлари билан биргаликда фермер хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган фермер хўжаликларининг ягона базасини ташкил этсинлар.

6. Мазкур  қарорнинг  бажарилишини  назорат  қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                              Б.Янгибаев

 

№306
19.12.2015 й.
Нукус ш.


Ko'rib chiqildi: 4989

Sahifalar