Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (54 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (54 KB)

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 
«Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги 278-сонли қарори тўғрисида

 

Ўрмондан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган дори-дармонлар турларини кенгайтириш, ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли равишда ташкил этиш, яланғоч қизилмияни хом ашё сифатида экспорт қилишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 278-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилганлиги;

в). Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари яланғоч қизилмияни хомашё сифатида (1 тоннаси учун 225 АҚШ доллари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиққанликлари учун тўловлардан 2016 йил 31 декабргача озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                            Б.Янгибаев

 

№237 
6.10.2015
Нукус ш.


Ko'rib chiqildi: 4510

Sahifalar