Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (57 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (57 KB)

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик 
фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 246-сонли қарори тўғрисида

 

Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолияти натижаларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг ўз устида мунтазам ишлашларини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, олий таълим муассасасидан кейин чет элда таълим олишган шахсларни олий таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига янада кенг жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 246-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

б) Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўзларининг аппаратида, таркибий бўлинмаларида, ҳудудий бўғинларида ёки идоравий мансуб ташкилотларида ишлаётган шахслар тўғрисидаги ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестацияси комиссиясига мунтазам равишда тақдим этилишини таъминлаш топширилганлиги;

в) қуйидагилар:

хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестацияси комиссиясига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли ахбороти асосида хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳисоби юритилишини таъминлаш топширилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Давлат хўжалик бошқарув органлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Олий таълим муассасалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўзларининг аппаратида, таркибий бўлинмаларида, ҳудудий бўғинларида ёки идоравий мансуб ташкилотларида ишлаётган шахслар тўғрисидаги ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестацияси комиссиясига мунтазам равишда тақдим этилишини таъминласинлар.

4. Олий таълим муассасалари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                   Б.Янгибаев

 

№206
1.09.2015 й.
Нукус ш.


Ko'rib chiqildi: 4349

Sahifalar