Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (92 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (92 KB)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарори) 34-сонли қарори ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2015 йил 15 декабрдаги 362-сонли қарорини ижро этиш юзасидан, фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарори) 34-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимшалар киритилганлиги;

б) Вазирлик ва идораларга бир ой муддатда ўз идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), туман ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор ижросини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти (Қайпов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов) зиммаларига юклатилсин.

 

 Қарақалпақстан Республикасы
 Министрлер Кеӊеси баслығы   

 

                             Б.Янгибаев

 
 
 

 

Вазирлар Маҳкамасининг            2016 йил 10 февралдаги              34-сон карорига илова

                                                                                                                               

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1.Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси КТ, 2003 й, 10-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ; муддатли ижарага бериш тартиби туғрисидаги Низомнинг 15-банди қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

        «15. Туман ҳокими аризаларни туман фермерлари кенгашига юборади.

Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Тумаи фермерлари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига юборилади, Комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади.

Ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлок ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш, санитария- эпидемиология хизмати органлари, фуқароларнинг узини узи бошқариш органлари вакиллари, шунингдек туман фермерлари кенгашининг раиси ва бошқа шахслар киритилади.

Ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермерлари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халк депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халк депутатлари туман кенгаши энг яқиндаги сессияда ер участкалари бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига юборилади.

Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тугрисида қарор чиқаради ва уч кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини куриб чикиш бўйича вилоят комиссиясига юборади. Бунда туман ҳокимининг қарорига туман фермерлари кенгашининг хулосаси, ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори илова қилинади»,

        2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси КТ, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билап тасдиқланган Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби туғрисидаги Низомда:

а)  4-бандда:

учинчи хатбошидаги «тегишли хулосани олиш учун Комиссияга» сўзлари «туман фермерлари кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешиичи хатбошилар қушилсин:

«Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни куриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермерлари кенгаши хулосаси аризалар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади»;

б)  5-бандда:

биринчи жумладаги «ва тегишли хулоса чиқаради» сузлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қушилсин:

«кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия қарор қабул қилади, ушбу карор протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермерлари кенгашининг қарори билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Ушбу қарор туман (шаҳар) ҳокимига юборилади»;

в) 6-банддаги «Комиссиянинг ижобий хулосаси» сўзлари «халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 17-банддан «туман фермерлари кенгаши билан келишилган» сўзлари чиқариб ташлансин;

д)  18-22-бандлар қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

«18. Туман (шахар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермерлари кенгашига юборади.

Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермерлари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.

19. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташқилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шахар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради.

20. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил Қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёҳуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.

21. Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёҳуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади.

Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодексининг 384- моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шахар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хужалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан хўжалик судига даъво аризасини юборади,

22. Ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан даъво аризаси қондирилиши хўжалик суди томонидан рад этилган тақдирда туман (шахар) ҳокими ушбу Низомнинг 14-бандида курсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига, туман фермерлари кенгашига, Комиссияга ва тегишли органларга (ташкилотларга) билдиришнома юборади ва киритилган материалларни қайтаради;

е) 1-илованинг матни қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

Ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги  ер участкаси майдонини мақбуллаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддати

 

1-босқич

Фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан унга ижарага берилган ер участкаси майдонини камайтиришни назарда тутувчи ихтиёрийлик асосида туман (шаҳар) ҳокимига ариза тақдим этилиши.

 

Фермер хўжалиги раҳбари

 

Қарор қабул қилинган кунда

 

2-босқич

Фермер хўжалиги раҳбарлари аризаси асосида хужжатларни туман фермалари кенгашига тақдим этиш.

 

Туман (шаҳар) ҳокими

Ариза тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда

 

3-босқич

Туман фермерлари кенгаши аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермерлари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.

 

Туман Фермерлар кенгаши

 

Ариза тақдим этилгандан сўнг икки кун муддатда

 

 

 

4-босқич

Комиссия тақдим этилган хужжатлар асосида фермер хўжалигининг ер учаскаси майдони иҳтиёрий мақуллаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Бунда Комиссия фермер хўжалигига бириктирилган ер учаскасини яхлиткўриб чиқади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссиянинг қарори протокол билан расмилаштирилади ва барча хужжатлар, шу жумладан туман фермерлари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юбарилади.

 

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шахар) комиссияси

 

Ҳужжатлар тақдим этилганлан сўнг бир ҳафта ишида

 

5-босқиш

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимлигига юбарилади.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

Сессия утказилгандан кейин уш кун муддатда

 

6-босқиш

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий хулосаси асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини макбуллаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Туман (шаҳар) ҳокими

Ижобий ҳулоса тақдим қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда

 

7-босқиш

Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер участкаси майдонини макбуллаштириш тўғрисида қарорини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига (Қорақапоғистон Республикаси Комиссиясига) юбориш.

 

Туман (шаҳар) ҳокими

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунмуддатда.

 

 

8-босқиш

Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер участкаси майдонини макбуллаштириш тўғрисида қарорини кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорни тастиқлаш (рад этиш).

Ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси (Қорақапоғистон Республикаси Комиссиясига)

 

 

Ўн кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

9-босқиш

Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер участкаси майдонини макбуллаштириш тўғрисида қарори Ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси (Қорақапоғистон Республикаси Комиссиясига) тамонидан тастиқланган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкаларини узоқ муддатга ижарага бериш шартномасига ўзгартиришлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

 

 

 

 

 

 

 

Туман (шаҳар) ҳокими

 

 

 

 

 

 

Қарор тастиқлангандан сўнг бир ҳафта муддатда

Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер участкаси майдонини макбуллаштириш тўғрисида қарори Ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси (Қорақапоғистон Республикаси Комиссиясига) тамонидан рад этилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими фермер хўжалиги раҳбарининг ихтиёрийлик асосида мақбуллаштириш юзасидан берган аризасини рад этиш тўғрисидақарор қабул қилади.

 

ж)      2-илованинг матии куйидаги тахрирда баён килинсин:

Фермер хужалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг, шунингдек хужалик фаолияти самарасиз юритилишининг аникланган холатлари асосида фермер хужалиги ер участкаси майдонини макбуллаштириш ва уни тугатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддати

 

1-босқиш

Фермер ҳўжалиги томанидан шартнома интизоми ва қануншилик нормалари бузилиши, шунингдек хўжалик фаолиятининг самарасиз юритилишини аниқлаш.

Низомнинг 14-бандидакўрсатилган тегишли органлар

Иш режага мувопиқ

 

2-босқиш

Қонунчилик нормалари бузилиши ҳолатларини тастиқлайдигин зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинган ҳолда далолатнома тузилади ва у мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатиб ўтилган органлар (ташкилотлар)вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбарлари томанидан имзоланади.

Фермер хўжалиги раҳбарива Низомнинг        14-бандида кўрсатилган тегишли органлар

Қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган кунда.

 

 

3-босқиш

Далолатнома асосида мазкур низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) далолатномани ҳамда зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда тегишли таҳдимномани туман (шахар) ҳокимига юбарадилар.

 

Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар.

 

Бир кун муддатда.

 

4-босқиш

Туман (шахар) ҳокими барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермерлар кенгашига тақдим этади.

 

Туман (шаҳар) ҳокими

Далолатнома киритилган кундан бошлаб уч кун муддатда.

 

 

5-босқиш

Туман фермерлари кенгаши  ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермерлари кенгашининг хулосаси ҳжжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юбарилади.

 

 

Туман фермерлари кенгаши

 

 

Икки кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

6- босқиш

Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг              14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради.

 

Ер мойдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси

 

 

 

 

Уч кун  мобайнида

Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган хужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча хужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юбарилади.

 

Ер мойдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси

 

 

Ҳужжатларни тақдим эткандан кейин бир ҳафта муддатда.

 

7- босқиш

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор  Комиссия томанидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шахар) ҳокимлигига юбарилади.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Сессия ўтказилгандан кейин уш мовайнида

 

 

 

 

8-босқиш

Туман (шахар) ҳокими халқ депутатлари  туман  Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер участкасини мақбуллаштириш тўғрисидаги хулосаси асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссияни хулосасини, туман фермерлар кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер мойданини мақбуллаштириш юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига таклиф юборилади.

 

 

 

 

Туман (шаҳар) ҳокими

 

 

 

Хулоса тахдим этилгандан сунг уч кун муддатда

 

 

 

9-босқиш

Фермер хўжалик раҳбари томанидан шартнома бекор қилиш таклифи қабул қилинган тақдирда туман ҳокими фермер хўжалиги ер участкасини  захирага олиб қўйиш ва уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Туман (шаҳар) ҳокими

Розилик олингандан сўнг уч кун муддатда.

Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томанидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда туман (шахар) ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг ҳулосасини , туман фермерлар кенгашининг хулосасини, далолатномани,бошқа зарурҳужжатлар ва материялларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан ҳўжалик судига даво аризаси юборади.

 

 

 

 

Туман (шаҳар) ҳокими

 

 

 

 

30 кунлик муддатда

 

 

 

 

10-босқиш

Ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан даво аризасини қондириш хўжалик суди томанидан рад этилган тақдирда туман (шахар) ҳокими мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) тахдимномасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

 

Туман (шаҳар) ҳокими

 

 

Уч кун муддатда

Даво аризаси хўжалик суди томанидан қондирилган ва суд қарори қануний кучка кирган тақдирда туман (шахар) ҳокими ер участкасини заҳирага олиб қуйиш ва фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

 

Туман (шаҳар) ҳокими

 

Бир ҳафта муддатда

 

11-босқиш

Тугатилган фермер хўжалигининг ер участкаси олиб қўйилади ва кейиншалик қанун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа талабгорларга танлов асосида берилади.

Ер майдонларини бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кушга кирган кунда

 


Ko'rib chiqildi: 5381

Sahifalar