Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (61 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (61 KB)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 февралдаги «2016 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги ПҚ-2484-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2460-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек, толасининг сифати бўйича халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган ғўзанинг тезпишар ва серҳосил селекция навларини республика минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда оқилона жойлаштиришни таъминлаш, 2016 йил ҳосили учун чигит экиш бўйича бутун ишлар комплекси сифатли олиб борилишини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2016  йил 1 февралдаги «2016 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги ПҚ-2484-сонли қарори  ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси билан келишилган:

2016 йил ҳосили учун ғўзанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини 1-иловага мувофиқ жойлаштириш;

2016 йилда аввал ўрнатилган харид нархларига нисбатан тўғирланган рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг 2-иловага мувофиқ селекция навлари;

2016 йилги пахта ҳосили етиштиришнинг 3-иловага мувофиқ прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари қабул қилинганлиги;

б) 2016 йилда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта толаси ҳажми унинг амалда етиштириладиган ҳажмининг 50 фоизи миқдорида сақлаб қолинганлиги;

мазкур қарорнинг 3-иловасида назарда тутилган пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари 2016 йил ҳосили учун хўжаликлар билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида контрактация шартномаларини тузишда назорат кўрсаткичлари сифатида қаратилганлиги;

в) Экиш учун мўлжалланган уруғлик чигити - тизим ичида ҳаракатланганда ҳам, шунингдек 2016 йил пахта ҳосили учун «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан сотилганда ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. 2016 йил ҳосили учун ғўзанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини жойлаштириш 1-иловага, 2016 йилда аввал ўрнатилган харид нархларига нисбатан тўғирланган рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекция навлари 2-иловага, 2016 йилги пахта ҳосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари  3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), «Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий филиали» МЧЖ (Таджиев) ва туманлар ҳокимлари:

ҳар бир туманда иккитадан ортиқ бўлмаган, хўжаликларда эса битта тавсия этилган ғўза нави экилишини ҳисобга олган ҳолда ғўза навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига риоя қилиниши;

илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқилган тавсияномаларга мувофиқ ҳар бир селекция навлари учун  ғўзани парвариш қилиш агротехникасига амал қилиниши учун шахсан жавобгар этиб белгилансин.

5. «Қорақалпоқпахтасаноат  ҳудудий  филиали» МЧЖ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

2016 йил 1 мартгача уруғлик пахтани тозалашни, 5 мартгача эса эҳтиёт заҳирасини ҳисобга олган ҳолда, уруғлик чигит тайёрлашни 4-иловага мувофиқ ҳажмларда тугалласин;

хўжаликларга юқори сифатли уруғлик чигитнинг фақат дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда, 50 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан, селекция навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига қатъий мувофиқ равишда берилишини таъминласинлар.

6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоқпахтасаноат ҳудудий филиали» МЧЖ ва туманлар  ҳокимликлари:

уруғлик  чигит экиш учун хўжаликлар рўйхатини бир ой муддатда танлов асосида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсинлар;

ғўзанинг янги навларини синашни фақат илмий-тадқиқот институтларининг экспериментал базаларида, базавий хўжаликларда, янги  навларни олдиндан кўпайтириш хўжаликлари ва давлат нав синаш участкаларида амалга оширсинлар.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов):

Фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган, ғўзани етиштиришда экин майдонлари тузилишини мақбуллаштириш ва янги илғор агротехнологияларни жорий этиш ҳисобидан ер ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан мониторингни;

тузилган  шартномаларга  мувофиқ  минерал  ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий-техника ресурсларини пахта етиштирувчи хўжаликларга ҳақини белгиланган тартибда тўлаш шарти билан ўз вақтида етказиб бериш ишларининг мувофиқлаштирилишини;

ғўзани парвариш қилишда агротехника тадбирларининг сифатли ўтказилишини, моддий-техника ресурсларини етказиб беришда шартнома мажбуриятларига амал қилинишини таъминламаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан қаттиқ интизомий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                                       Б.Янгибаев

 

 


Ko'rib chiqildi: 4751

Sahifalar