Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (108 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (108 KB)

2015 yilning I choragi

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессиясида “2015 йилда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш” борасида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  Вазирлар Кенгашининг Раиси Б.Янгибаевнинг

Ҳ И С О Б О Т И

 

Ассалому алайкум, Ҳурматли депутатлар! 

  Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

 

Муҳтарам Президентимизнинг раҳбарлигида 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил якунларига бағишланган мажлисида белгилаб берган асосий вазифаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш натижасида ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг истиқболли режа кўрсаткичлари бажарилиши таъминланди.

Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 110,7 фоизга (режа 109%), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш  121,6 фоизга (режа 111%), қишлоқ хўжалиги 106,5 фоизга (режа 106,3%), хизматлар 118,3 фоизга (режа 117,5%) ва қурилиш ишлари 109,6 фоизга (режа 108,7%) ўсиши таъминланди.

Кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 64,6 фоизни   ташкил этди. (2014 йилга нисбатан 0,1 бандга ошишига эришилди).

Шунингдек, Республика идоралараро Ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда ишлаб чиқилган “2015 йилда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастури” асосида умумий қиймати 233,2 млрд.сўм ва 16,8 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилди.

Бунинг натижасида 1834 та лойиҳа амалга оширилди ва натижада 11 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

  Жумладан:

Саноат йўналиши бўйича – 247 та (қиймати 145,3 млрд.сўм ва 16,5 млн.доллар, 6575 та иш ўрни);

Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналиши бўйича – 1182 та (қиймати 62,4 млрд.сўм ва 360 минг доллар, 2779 та иш ўрни);

Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича – 405 та (қиймати 25,5 млрд.сўм, 1561 та иш ўрни) лойиҳа амалга оширилди.

Шунингдек, Дастур доирасида лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ҳудудимизда олдин ишлаб чиқарилмаган янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни эришилди.   Масалан:

- Қўнғирот туманидаги “New Global” МЧЖда аргон газ (инерт газ) ва газсимон техникавий аргонни қайта ишлаш;

- Тўрткўл туманида “Хуршид Ворис” МЧЖда каустик сода маҳсулотлари ҳамда “Сантехника Тўрткўл” корхонасида раквина, ванна ва унитаз маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига мувофиқ, Қорақалпоғистонда марказдан энг узоқ туманимиздан бири Муйноқ туманида Муйноққурилиш корхонасига 388,4 млн.сўм имтиёзли банк кредити ажратилиши натижасида пиштган ғишт ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 40 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Шўманой туманида эса Шуманой-Инвест корхонасига  ажратилган 524,5 млн.сўм имтиёзли банк кредити ҳисобига Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди ва 30 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Шунингдек,
шу туманда ғишт заводи ишга туширилди.

Бу корхонага 800,0 млн.сўмга яқин банк кредити ажратилди ва бу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 50 га яқин иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, Тўрткўл туманида Марфа-Шерзод корхонасига  ажратилган 250 млн.сўм имтиёзли банк кредити ҳисобига Полипропилен қоплар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди ва 10 дан ортиқ иш ўринлари яратилди, бундан ташқари шу туманда пластмассадан хўжалик молларини ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

Кўрилган ушбу чора-тадбирлар натижасида ҳудудларда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашига, корхоналар рақобатбардошлигининг ошишига замин яратмоқда.

Шулар қаторида Муҳтарам Президентимизнинг “2014-2016 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги
2120-сонли (2014 йил 4 феврал) ва “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги 2298-сонли (2015-йил 11-феврал) қарорлари асосида ишлаб чиқилган
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига асосан 2015 йилда 5 та корхонада 17,5 млрд.сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 

Жумладан:

-Қораузак туманидаги “Қарақалпақ Верми Инвест” МЧЖ да  1 млрд. 62,5 млн.сўмлик 625 тонна (режа 100,0%) ва “Сверхбелпроект” МЧЖ да 879 млн.сўмлик 517 тонна (режа 100,1%) вермикулит концентрати;

-Хўжайли туманидаги “Қорақалпоқстеклотара” МЧЖ да 7,2 млрд. сўмлик  17,2 млн.дона (режа 172%) стеклотара ва “Нурбек Оқ Олтин” ҲК да 120 млн.сўмлик 1200 дона (режа 100,0%) аккумлятор ишлаб чиқарилган.

Бундан ташқари маҳаллийлаштириш дастурига қўшимча янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 6 та корхонани киритиш режалаштирилмоқда.  

("Устюрт сульфат натрий" МЧЖ да натрий сульфат, "Қўнғирот натрий сульфат" ШК да натрий сульфат, "KPC Нукус хербал технолоджи" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида глицерризин кислотаси,  "Хуршид Ворис" МЧЖ да каустик сода, "Хужайли гушт" МЧЖ да суяк уни, "Элрози нур" МЧЖ да вермикулитдан брикет ишлаб чиқариш)

 

Бу албатта кам, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда «УстюртГазхимияКомплекси» томонидан ишлаб чиқарилаётган полипропилен ва полиэтилен маҳсулотларидан ишлаб чиқариш бўйича 42 та лойиҳаларнинг таклифлари ўрганилмоқда ва бу бўйича лойиҳаларни кўпайтириш чораларини кўрамиз.

Албатта мана шу ишларнинг амалга оширилиши натижасида жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариш ўсим темпи 164 фоизга, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсим темпи эса 115 фоиздан ошиши ва энг асосийси юқори бюджетдан олинадиган субвенция миқдори 2016 йилда ўтган йилга нисбатан 2 баровар қисқартирилиб, 2017 йил Республика бюджетидан субвенция олувчи ҳудудлар қаторидан чиқарилиши кутилмоқда.

Аниқроқ айтадиган бўлсак,  Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетининг 2015 йил аниқланган харажатлар режаси 1 трлн. 358 млрд.сўмни ташкил қилиб, даромадлар 778 млрд.сўмни, сувбенция эса 506 млрд.сўни яъни 37,2 фоизни ташкил қилиб, қўшимча солиқ тушумларини кўпайтириш ҳисобига режадаги 39,6 фоиздан 2,4 фоизга камайтиришга эришилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг 2016 йилги бюджет параметрлари 1 386,4 млрд сўм, шундан бюджет даромадлари 911,0 млрд. сўм, Республикадан олинадиган субвенция миқдори 475,4 млрд.сўм бўлиб, субвенция улуши 34,2 фоизни ташкил қилиши ва Нукус шаҳри ҳамда Хўжайли тумани субвенция олувчи туманлар ҳисобидан чиқарилиши режалаштирилган.

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 15 январ кунги Вазирлар Маҳкамасидаги мажлисидаги топшириғидан келиб чиқиб, Молия, Солиқ органлари билан бирга мавжуд имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда, Сувбенция даражасини тасдиқланган 34,2 фоиз ўрнига 17,7 фоизга тушуриш чораларини  кўрамиз, Яъни:

2016 йил учун субвенция миқдорини кўйидаги қўшимча солиқ тушумларини тушуриш ҳисобига камайтириш чоралари кўрилади:

- Саноат ишлаб чиқариш соҳасида янги ташкил этилган
122 та субъектлар бўйича бюджетга 36,4 млрд сўм миқдорида қўшимча даромад ундириш;

- Янги ташкил этилган 257 та кичик корхоналар бўйича бюджетга 6,4 млрд сўм миқдорида қўшимча даромад ундириш;

- Янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш, сервис объектлари бўйича 955 та корхонадан бюджетга 12,8 млрд сўм миқдорида қўшимча даромад ундириш;

- Мавжуд корхоналарни соғломлаштириш, модернизация қилиш, қайта қуроллантириш бўйича 73 та корхонадан  бюджетга 33,1 млрд. сўм миқдорида қўшимча даромад ундириш;

- Истиқболсиз ишлаб чиқариш корхоналарини янги мулк эгаларига сотиш орқали соғламлаштириш ҳисобига 1 та корхонадан бюджетга 2,4 млрд. сўм миқдорида қўшимча даромад ундириш;

- Солиқ тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг муддати тугаши ҳисобига 13 та корхонадан 4,0 млрд сўм тўланиши ҳисобига 2016 йилда бюджет даромадларига қўшимча жами  230,0 млрд сўм миқдорида солиқ ва тушумлар ундирилиб, йил охиригача субвенция улуши 17,7 фоизга камайиши кутилиб, субвенция олувчи туманлар сонини камайтириш чораларини кўрамиз.

 

 

Ҳурматли мажлис ичтирокчилари!

Ҳудудимизда амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ва ишлаб чиқариш ишлари билан бир қаторда  ҳудудий экспорт салоҳиятини ошириш дастурларининг амалга оширилиши натижасида Қорақалпоғистон иқтисодиётида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар катта ўрин тутиб, экспорт ҳажми йилдан-йилга ортмоқда.

Ҳисобот даврида Қорақалпоғистонда чет эл сармоядарлари иштирокида 64 та қўшма корхоналар мавжуд бўлиб, шундан 15 та қўшма корхоналар экспортёр корхоналар ҳисобланади.

Ҳудудий тасарруфдаги корхоналарнинг ташқи бозорларга маҳсулотлар ва хизматлар экспорти 33,2 млн. долларни ташкил этиб, белгиланган режа 100,9 фоизга бажарилди ва ўтган йилга нисбатан 120 фоизга ошди (2014 й. 28,1 млн. доллар).

Шунингдек, 2013 йилда 24 турдаги, 2014 йилда 26 турдаги маҳсулот ва хизматлар хорижий мамлакатларга экспорт қилинган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 30 тани ташкил этди.

Бугунги кунда ҳудудий бўйсинувдаги 49 та экспорт қилувчи корхоналар дунёнинг 20 та хорижий мамлакатларига экспорт қилмоқда ва экспорт географияси йилдан-йилга кенгайиб, маҳсулотларимиз дунёнинг кўплаб мамлакатларига, жумладан, Россия, Қозоғистон, Беларуссия,  Молдова, Франция, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Германия каби давлатлари бозорларига экспорт қилинмоқда.

 2015 йилда экспортёр корхоналар қаторини аввал маҳсулот экспортини амалга оширмаган янги 13 та корхоналар билан тўлдирилди.Бундан 5 йил олдин 5 та туманда (Тахтакўпир, Муйноқ, Элликқалъа, Амударё ва Шўманой тумналари) умуман экспорт ишларини амалга оширмаган бўлса, бугун барча шаҳар ва туманларда маҳсулотлар экспорти  амалга оширилмоқда.

Бу борада ишларимизни янада жадаллаштириб, жорий йил якунига қадар Дастурга киритилган ҳудудий тасарруфдаги 56 та корхона томонидан 38,8 млн. АҚШ доллар миқдорида, шундан 7,4 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш чораларини кўришимиз зурур.

 

Ҳурматли мажлис ичтирокчилари!

Булардан ташқари аҳолимизнинг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида, ҳар йилги Инвестиция дастурига мувофиқ, ҳудудимиздаги деярли барча ижтимоий-иқтисодий ва бошқада соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Муҳтарам Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида»ги 2264-сонли қарорининг ижросини таъминлаш натижасида ўтган йилда жами 5 трлн. 757 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 2014 йилга нисбатан 1 трлн 976,7 млрд.сўмга кўп бўлиб,  ўсиш суръати 132,8 фоизни ташкил этди (2014 йил 3 трлн. 840,3 млрд.сўм).

Ўзлаштирилган 5 трлн. 757,0 млрд.сўм инвестицияларнинг:

-169,8 млрд. сўми (3,0%) бюджет маблағлари;

- 38,2 млрд. сўми (0,3%) ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари;

- 2852,7 млрд.сўми (49,6%) чет эл инвестициялари ва кредитлари, шундан, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари 2769,8 млрд.сўм (48,1%);

-1102,2 млрд. сўми (19,1%) корхоналар маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан 1615,6 млрд.сўми (28,0%) амалга оширилган.

 (Жами ҳисоблаганда жалб қилинган инвестициянинг 4733,0 млрд. сўми (82,2%) ишлаб чиқариш соҳасида ўзлаштирилди).

 

Ҳурматли мажлис ичтирокчилари!

2015 йилги Инвестиция дастури асосида 115 та объектда 97,0 млрд. сўмлик сумлик қурилиш ишлари ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилди.

Жумладан:

- 22 та мактабда  17,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 22 та мактаблар фойдаланишга топширилди (2 та янги қурилиш, 8 та реконструкция ва 12 та мукаммал таъмирлаш);

- 10 та  ўрта махсус таълими объектларида  8,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, объектлар фойдаланишга топширилди (3 та реконструкция ва 7 та мукаммал таъмирлаш);

- 10 та тиббиёт муассасалари объектлари реконструкциясида 28,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ушбу объектлар фойдаланишга топширилди;

- 7 та болалар спорти объектларида 9,2 млрд. сўмлик курилиш ишлари якунланиб, барча объектлар фойдаланишга топширилди (5 та мактаб спорт зали ва 1 та балалар спорт комплекси қурилиши хамда 1 та мусиқа мактабининг реконструкцияси);                 

- 60 та сув таъминоти ва сув оқава объектларида жами 13,5 млрд. сўмлик  иш ҳажми бажарилиб, 149,87 км сув тармоқлари фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 апрелдаги 57-сонли баёни асосида 6,5 млрд. сўмлик 11,9 км сув тармоқлари ва 1,7 км оқава сув тармоқлари тортилди.

Бунинг натижасида 46 қишлоқ аҳоли ва маҳалла пункталаридаги 115 мингга яқин аҳолимизнинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Шунингдек, 6 та бошқа йўналишдаги объектларда 13,3 млрд.сўмлик  белгиланган қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган.

Ушбу бошқа йўналишдаги объектлар таркибида Нукус шаҳридаги эски “Туркистон” театри реконструкция қилиниши натижасида бунёд бўлган замонавий “Қуғирчоқ театри”, Нукус шаҳри марказидаги “Савицкий музейи” қурилишининг якуний босқиши, Беруний туманидаги катта амфитетр ҳамда қўшимча битта мактаб қурилиши бўлиб ҳисобланади.

Шулар билан бир қаторда, Чимбой туманидаги “Мурувват уйи”, Хўжайли туманидаги “Болалар уйи” ва Нукус туманидаги “Ногиронлар реаблитация маркази” ларида реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шулар қаторида Муҳтарам Президентимизнинг Инвестиция Дастури ва «2015-2019 йилларда Инжинерлик-коммуникациялаш дастури тўғрисида»ги 2313-сонли қарорлари асосида  Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудидаги халқ-аро ва давлат аҳамиятидаги ҳамда ички йўллар қурилишда бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Жумладан,

Халқаро аҳамиятдаги: Ўзбекистон миллий автомагистрали йўлининг 32,4 км қисмларида қайта қуриш ишлари бажарилиб, 91,4 млрд.сўмлик маблағ ажратилди. (режа 102%, 26 км 89,4 млрд.сўм);

2016 йилга 141,7 млрд.сўмлик маблағ режалаштирилиб, халқаро автомагистралининг 38 км қисми реконструкция қилинади. 

Давлат аҳамиятдаги: автомобил йўлларини тўла таъмирлаш ишларида 15,3 млрд.сўмлик (режа 15,2 млрд. сўм; 100,1%) иш ҳажми бажарилиб, 4,9 км автомобиль йўл фойдаланишга топширилди.

2016 йилга 10 млрд.сўмлик маблағ ажратилиб, давлат аҳамиятидаги йўлларнинг 5 км қисми тўла таъмирланади. 

Маҳаллий аҳамиятдаги:  йўллар қисмида 6,0 млрд.сўмлик иш ҳажми бажарилиб, 4,5 км йулларга қора қоплама тушалди.

2016 йилга 6 млрд.сўмлик маблағ ажратилиб, маҳаллий аҳамиятидаги йўлларнинг 10  км қисми тўла таъмирланади. 

Ички хўжаликлараро: автомобиль йўлларида 8,8 млрд.сўмлик иш ҳажми бажарилиб, 35,9 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилди.

Шу ерда  айтиб ўтишимиз жойиз 2015 йилда Ички йўллар қурилишига маблағлар ажратилиб, бажарилмай қолган ишларимиз Нукус шаҳрида 57,9 фоизни ва Тўрткўл туманида 45,5 фоизни ташкил этди.

(Нукус шаҳрида режа 913 млн.сўм факт 528,6 млн.сўм 57,9%), (Тўрткўл туманида  режа 821,6 млн.сўм факт 528,6 млн.сўм 57,9%, ).

Вазирлар Кенгашининг қурилиш комплекси, барча туманлар ҳокимлари билан биргаликда, ушбу камчиликлардан хулоса қилиб, 2016 йилга ички хўжаликаро йўллар қурилишига ажратилган 9,8 млрд.сўмлик маблағни мақсадли ишлатиб ички хўжаликаро йўлларнинг 63 км қисми таъмирлаш чораларини кўришимиз зарур. 

 

Ҳурматли мажлис ичтирокчилари!

Муҳтарам Президентимизнинг «2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилиши асосий параметрлари тўғрисида»ги 2282-сонли қарори асосидаги  Дастурга мувофиқ, 2015 йили 8 та туманнинг 15 та массивида жами 650 та
уй-жойларнинг қурилиши тугалланиб, тўлиғи билан фойдаланишги  топширилди.

(Маълумот учун: Амударё туманида 75 та, Беруний туманида 75 та, Қўнғирот туманида 170 та, Нукус туманида 125 та, Тўрткўл туманида 75 та, Хўжайли туманида 40 та, Чимбой туманида 15 та ва Элликқалъа туманида 75 та).

Ушбу уй-жойларга зарур бўлган ташқи муҳандислик тармоқларида 1,4 млрд.сўмлик курилиш ишлари бажарилиб,

- сув тармоқларидан 11,3 км (йиллик режа 11,3 км; 100%);

- электр тармақларидан 17,7 км (йиллик режага нисбатан 97,0%);

- ва 18 км газ тармоқларидан тортилиб (йиллик режага нисбатан 93%), фойдаланишга топширилган.

Шу ерда  айтиб ўтишимиз жойиз 2015 йилда фойдалнишга топширилган уй-жойларга борадиган ички йўлларнинг асослари таёрланиб бетон қопламасини бу йил амалга оширамиз.

Шунингдек, бу борада тадбирларимиз жорий йилда давом эттирилиб, 2016 йилги дастурга мувофиқ, 12 та туманнинг 18 та массивда жами 668 та уй-жойларнинг қурилиши амалга оширилади.

Биз бу уй-жойларни белгиланган муддатларда сифатли даржада уй эгаларига топширишнинг ҳозирдан чораларини кўришимиз зарур.

(Маълумот учун: Амударё туманида 90 та, Беруний туманида 90 та, Тўрткўл туманида  90 та, Қораузак туманида 5 та, Қонликул туманида  5 та, Кегайли туманида 15 та, Қўнғирот туманида 75 та, Нукус туманида 113  та, Тахтакўпир туманида 5 та, Хўжайли туманида 50 та, Чимбой туманида 40 та ва Элликқалъада 90 та).

Булардан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг махсус баёнлари асосида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Нукус шаҳри ва Беруний туманлари инфратузилмасини такомиллаштириш ва архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 57-сонли баёни (9 апрел 2014 йил) асосида Вазирлар Кенгашининг махсус қарори қабул қилинди ва ушбу қарор билан масъул раҳбарлар, мониторинг гуруҳи, штаб тузилиб, баён бандларининг ижроси таъминланмоқда.

Нукус шаҳрини 2014-2016 йилларда реконструкция қилиш дастури бўйича 7 та йўналишда жами 870,5 млрд. сўмлик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

- Нукус аэропортидан Хўжайли тумани йўналишидаги “Қорақалпоғистон”, “Абдамбетов” кўчалари ҳамда Тўрткўл йўналишидаги Ўзбекистон кўчаси реконструкция қилинмоқда.

Ушбу кўчалардаги эски, архитектура талабларига жавоб бермайдиган 994 та турар-жой ва 1253 та нотурар жойларни бузиб, ўрнига 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари бўлган 54 та 4-қаватли замонавий уй-жойлар қурилмоқда. 

Нукус шаҳридаги бўш турган “Тошкент” меҳмонхонаси “Нол” қийматда маҳаллий тадбиркорга берилиб, бугунги кунда реконструкция ишлари якунланиб, меҳмонхона очилиш арафасида.

Шунингдек, меҳмонхона ресторани негизида замонавий “Ёшлар маркази” ташкил этилди ва қурилиш ишлари якунланди  ва шу ой якунига қадар фаолиятини бошлайди.

Нукус шаҳрини кесиб ўтувчи “Дўстлик” каналининг 2,2 қисми атрофини ободонлаштириб, парк зонасини ташкил этиш ишлари якунланиб асосий қисми ўз фаолиятини бошламоқда.

 Шу билан бирга Беруний туманини 2014-2016 йилларда реконструкция қилиш дастури бўйича 7 та йўналишда жами 293,3 млрд. сўмлик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,

Беруний шаҳрида туристик маршрутдаги тарихий ёдгорликларни боғловчи кўчалар реконструкция қилиш;

Беруний кўчаси бўйлаб Амударё кўпригигача намунавий уй-жойларни қуриш ишлари ташкил этиш ва  А-380 автомобиль йўлининг жанубий айланма йўли реконструкция қилиш;

Тумандаги эски 20 минг ўринли стадионни реконструкция қилиш, атрофида спорт мажмуаси барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирларимизни янада давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йилнинг 22 декабрдаги 118-сонли баёни қабул қилинди ва келгуси 2016-2019-йилларда Нукус шаҳри ва Беруний туманлари инфратузилмасини такомиллаштириш ва архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш тадбирларини давом эттириш белгиланди.

 

Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

Кейинги йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ислоҳатларини ривожалантиришда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

2015 йилги мелорация дастурига асосан мелиорация тадбирларига жами 38,2 млрд.сўм, шу жумладан реконструкция ва қуриш ишларига 16,1 млрд.сўм ҳамда таъмирлаш ва тиклаш ишларига 22,1 млрд.сўм маблағ ажратилиб, тўлиғи билан ўзлаштирилди.

Бунинг натижасида 1 446 фермер хўжаликларининг 78,3 минг гектар суғориладиган ер майдонинг мелиоратив ҳолати яхшиланди ва ҳосилдорлиги ошиб борди.

Ушбу тадбирларимиз жорий йилда ҳам давом эттирилиб, 2016 йилги мелиорация дастурига асосан мелиорация тадбирларига жами 40,2 млрд.сўм, шу жумладан реконструкция ва қуриш ишларига 17,7 млрд.сўм ҳамда таъмирлаш ва тиклаш ишларига 22,5 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқда, мелиоратив объектларда 2008-2012 йиллар даврида 65,3 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилган бўлса, 2013-2017 йиллар даврига 145,8 млрд. сўмлик ишлар режалаштирилиб, ўтган 5 йиллик дастурга нисбатан2,3 бароварга кўпайди.

Натижада 2017 йилга бориб 1934 та фермер хўжаликларининг 200 минг гектар суғориладиган ер майдонлариинг мелиоратив ҳолати яхшиланди ва пахта 2 ц/га ва ғалла 3 ц/га ҳосилдорлиги оширилади.

Булардан ташқари қишлоқ хўжалиги ислоҳатларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги 362-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистонда фермер хўжаликларини мақбуллаштириш ишлари тўлиқ якунланди.

Мақбуллаштириш натижалари бўйича фермер хўжаликларининг сони 3 минг 691 тадан  4 минг 802 тага етди.

 (бириктирилган ер майдони 296 минг 990,7 гектар ташкил этиб, бир фермерга тўғри келадиган ўртача ер майдони 80,5 гектарни ташкил этган).

Уларга 301 минг 681,5 гектар ер майдони бириктирилиб, бир фермерга тўғри келадиган ўртача ер майдони 62,8 гектарни ташкил этди ва натижада фермер хўжаликлари сони 1 минг 111 тага кўпайиб, 18 минг 97 та янги иш ўринлари яратилди.

Республикада фермер хўжаликларини мақбуллаштириш, экин ер майдонларини ҳақиқий ер эгаларига бериш ҳисобига 2016 йилда ҳар гектар майдондан пахта ҳисобига қўшимча 3 центнердан, ғалла ҳисобига 5 центнердан ҳосилдорликни ошишига эришилиши кутилмоқда

Муҳтарам Президентимизнинг 2015 йил 29 декабрдаги 2460-сонли қарорига асосан 2020 йилгача Қорақалпоғистон Республикасида жами пахта майдонидан 7 минг  гектар чиқарилиб, 2016-2020 йиллар давомида ушбу ер майдонлари  бошқа озиқ-овқат экинларига ажратилади.

Шундан, 2016 йилда Ғўза экинидан қисқартирилаётган 1200 гектар майдонларнинг 257 гектарига картошка, 377 гектарига сабзавот, 120 гектарига чорва озуқа, 154 гектарига мойли экинлар ва 86 гектарига янги интенсив боғлар ҳамда 206 гектарига бошқа экинлар жойлаштирилди.

(Энг асосийси 1 минг 600 тага яқин ишчи ўринлари ўрнидан,  эндиликда 2 минг 200 тага кўпаяди).

 

Ҳурматли мажлис ичтирокчилари!

Шулар қаторида бугинги кунда Республикада иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолият кўрсатиб келаётган корхона ва ташкилотларнинг мавжуд Дебитор ва Кредитор қарздорликларини қисқартириш борасида амалга ошираётган ишларимизни айтиб ўтишимиз керак.

Ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами дебитор қарздорлик (2014 йилнинг 1 декабрь ҳолати нисбатан) 459,5 млрд.сўмга (1372,4 млрд.сўмдан 1831,9 млрд.сўмга) ёки 33,4 фоизга кўпайган.

Бундан ташқари, ҳудудий корхона ва ташкилотларнинг дебитор қарздорликлари 462,9 млн.сўмга (1335,3 млрд.сўмдан 1798,2 млрд.сўмга) ёки 34,6 фоизга купайган.

Бу кўрсаткич, вазирлик ва компаниялар таркибидаги корхоналарда қуйидагича кўринишда:

-“Ўзбекистон  темир йуллари” АОда таркибида 147,1 млрд.сўмни;

-“Ўзбекнефтгаз” МХКда таркибида 318,0 млрд.сўмни;

-“Ўзбекэнерго” таркибида 76,5 млрд.сўмни;

-“Ўзкимёсаноат” АЖда таркибида 52,0 млрд.сўмни;

Ҳудудий корхоналарнинг дебитор қарздорлигини (483,1 млрд.сўм) асосий қисми, яни 11,3 фоизи (60,6 млрд.сўм)  “Шимольгазтаъминот” унитар корхонаси ҳиссасига тўғри келмоқда.

Дебитор қарздорликларни ҳудудлар мисолида кўрадиган бўлсак энг юқори даражаси Нукус  шаҳарида  864,2 млрд.сумни, Қунғирот  туманида 483,0 млрд.сумни,   Хўжайли  туманида 299,9 млрд.сумни  ва Тўрткўл туманида  70,3 млрд.сумни ташкил этмоқда.

Шу билан биргаликда, кредитор қарздорлик 822,9 млрд. сўмга (1999,6 млрд.сўмдан 2822,5 млрд.сўмга) ёки 41,1 фоизга купайган.

 

Маълумот учун:

“Ўзбекнефтгаз” МХКда таркибида 643,3 млрд.сўмга (1279,9 млрд.сўмдан 1923,2 млрд. сўмга);

 -“Ўзкимёсаноат” АЖда таркибида 36,3 млрд.сўмнга (102,5 млрд.сўмдан 138,8 млрд. сўмга);

-“Ўзбекэнерго” ГАКда 72,8 млрд.сўмга (319,0 млрд.сўмдан 391,8 млрд. сўмга);

-“Бошқа корхоналарда 20,7 млрд.сўмга (125,6 млрд.сўмдан 146,3 млрд.сўмга) купайган.

 

Амалга оширилган ишларимиз билан бир қаторда  ҳисобот даврида айрим корхоналаримиз томонидан ўз вақтида хўжалик ҳисоб-китобларини амалга оширмаганлиги сабабли Дебитор ва Кредиторлик қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйилмоқда.

Асосан, Дебитор қарздорликнинг ўсиши кўйидаги корхоналар ҳисобига тўғри келади. Хусусан:

 -“Тахиатош иссиқлик электр станцияси”да жами дебиторлик қарздорлик 2015 йил 1 декабрь ҳолатига 214,2 млрд. сўмни ташкил этган. 2016 йил 1 чоракда “Ўзбекэнергосотиш” филиали  томонидан ажратилган  электр-энергияси учун маблағ ажратиш ҳисобидан 2-3 млрд.сўмга ва 2016 йил якунига қадар 10 млрд.сўмга камайттиришга эришиш режалаштирилган.

-“Қўнғирот темир йўл узели”да жами дебиторлик қарздорлик  2015 йил 1 декабр ҳолатига 147,1 млр.сўмни ташкил этган. 2016 йил 1 чоракда жами дебиторлик қарздорлик солиқнинг олдин-ола (аванс) тўловларини амалга ошириш натижасида 100 млн.сўмга ва 2016 йил якунига қадар 300 млн.сўмга камайттиришга эришиш режалаштирилган.

-“Устюрт газ” корхонасида жами дебиторлик қарздорлик 2015 йил 1 декабр ҳолатига 248,7 млрд.сўмни ташкил этган. 2016 йил 1 чоракда жами дебиторлик қарздорлик тўланган олдин-ола маблағларга товар ва асбоб-ускуна олиш ҳисобидан 50 млрд.сўмга камайттиришга эришиш режалаштирилган.

(2016 йил якунига қадар тўланган олдин-ола маблағлар ва етказиб берилган газ ва конденсат ҳисобидан кўпайиши кўтилмоқда.)

- “ЎзКоргазКемикал” корхонасида  жами дебиторлик қарздорлик 2015 йил 1 декабр ҳолатига 269,4 млрд.сўмни ташкил этган. 2016 йил 1 январ ҳолатига 227,4 млрд.сўмга камайиб, 42 млрд.сўмни ташкил этди.

2016 йил 1 чоракда жами дебиторлик қарздорлик харидорлар ва буюртмачилар қарздорлигини тўлаганлиги ҳисобидан 19 млрд.сўмга камайттиришга эришиш режалаштирилган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарини таъминловчи корхоналар олдидаги қарздорлиги 2016 йил 1 январь ҳолатига 97,5 млрд. сўмни ташкил этади. 2016 йил 1 апрел ҳолатига ушбу қарздорлик 26,6 млрд сўмга камайтирилиши, кутилмоқда. (қарздорлик 70,8 млрд.сўм бўлиши).

Бунда асосан, 20 млрд.сўми Шоли ҳосили ҳисобидан,  6,6 млрд сўми 2015 йилги етиштирилган Пахта якуний ҳисоб-китоблари ва Ғаллага ажратилган 2016 йилги имтиёзли кредитлари ҳисобидан камайтириш чораларини кўришимиз зарур.

 

 

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари,

Бизнинг бугунги кундаги асосий вазифаларимиздан бири бу, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва уларга янада қўлайли шароитлар яратиб бериш ҳисобланади.

Ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес субъектларига яратиб берилаётган имтиёзлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳисобот даврида янгидан 1146 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг жами сони 10617 тага етди.

Ҳисобот даврида кичик бизнеснинг улуши ялпи ҳудудий маҳсулотда саноатда 35,6 фоизни ва ҳудудий экспортда 100 фоизни ҳамда жами банд аҳолида 75 фоизни ташкил этди.

Уларга тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 2015 йил давомида жами 494,3 млрд. сўм кредитлар ажратилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,4 мартага кўпайди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги
4725-сонли Фармони ҳамда  2015 йил 28 сентябрдаги 2412-сонли Қарорига асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада эркинлик яратиш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимликлари қошида “Ягона дарча” марказлари ташкил этилди.

Бунинг натижасида тадбиркорларимиз ўз фаолиятини амалга оширишдаги бир қатор тўсиқларнинг олди олиниб, уларга ўзларининг фаолият юритишдаги зарур бўлган ҳужжатларини тўплашда тез ва бир ойна орқали бажарилишига имкон яратди ва 16 та турдаги тадбиркорларимиз оладиган рухсатномалар бир ердан олинадиган бўлди.

 

Ҳурматли мажлис ичтирокчилари!

Муҳтарам Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш муаммосини ҳал этиш яқин истиқболда мамлакатимизни муваффақиятли ва барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишидир”, деб таъкидлаб ўтган эди.

Ушбу вазифалардан ­ топшириқлардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бу борада тизимли ишлар амалга оширилди.

Ҳусусан, Аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари натижасида ўтган йилги Қорақалпоғистон Республикасида Бандлик дастурига асосан 50 минг 14 та янги иш ўринлари яратилди.  Ушбу яратилган иш ўринларнинг 86,1 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилиб, 29,5 фоизи хотин-қизлар учун ташкил этилди.

Республика бўйича кам қувватли, фаолиятсиз корхоналар ва бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган молиявий соғломлаштириш ҳудудий дастурлари асосида 274 та корхонада 1656 та иш ўринлари ташкил этилди.

2015 йилда қабул қилинган энг муҳим устувор вазифаларни белгилаб берувчи дастурларнинг деярли барчаси Қорақалпоғистонда янги иш ўринлари яратиш учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди.

Жумладан, давлат мулкларини сотиш ва инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматда бериш бўйича қабул қилинган дастурларнинг ижросини таъминлаш ҳамда паст рентабелли, кам қувватда фаолиятсиз корхоналар ва бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ҳудудий дастурлари бўйича ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”ни амалга ошириш натижасида 1 минг 600 та  янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ушбу яратилган иш ўринлари биринчи навбатда коллежларни тугатаётган ёшларимизнинг бандлигини таъминлашда алоҳида ўрин тутмоқда.

Колледж битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилган алоҳида эътибор  натижасида 2014-2015 ўқув йилида касб-ҳунар колледжларни битирган 24 минг 91 нафар ўқувчининг (11613 нафари қизлар) 22 минг 229 нафарининг (92,3%) бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, уларга ўз бизнесини бошлаш учун 2015 йил давомида тижорат банклари томонидан 971 нафарига жами 10,3 млрд.сўм, шундан 2015 йилда касб-ҳунар коллежларини битирган 455 нафар битирувчиларига жами 3,5 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Биз ушбу тадбирларимизни жорий йилда давом эттириб, аҳолини айниқса касб-ҳунар коллеж битиручиларини иш билан таъминлаш бизнинг доимий равишда диққат марказимизда бўлиши лозимлигини чуқур англаган ҳолда, 2016 йилда Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган “Бандлик дастури”га асосан Қорақалпоғистон Республикасида 49 минг 863 та янги иш ўринлари ташкил этишнинг барча чоралари кўрамиз.

 

Ҳурматли мажлис иштирокчилари!

Ҳурматли депутатлар! 

Биз бу амалга ошираётган ишларимизни янада жадаллаштириб, Муҳтарам Президентимиз томонидан 2016 йилга белгилаб берган иқтисодий дастурларнинг энг муҳим устувор вазифаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашнинг барча чораларини кўрамиз. Бунда:

Биринчидан, 2016 йилда Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръатини 115,5 фоизга, саноат маҳсулоти ҳажмини 164,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 106,5 фоизга, жами хизматлар ҳажмини 115,3 фоизга ўсишини таъминлаш;

Иккинчидан, 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида қиймати 221,3 млрд.сўм ва 400 минг долларлик 1956 та лойиҳани амалга ошириш ва 9874 та янги иш ўринларини яратиш чораларини кўриш;

Учинчидан, корхоналарни модернизациялаш ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни янада кучайтириб, 2 мингга яқин янгидан тадбиркорлик субъектларини очиб, уларга фаолиятини юритишда барча амалий ёрдамларни кўрсатишимиз ва Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган Бандлик дастурига асосан 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 49 минг 863 та янги иш ўринлари ташкил этишнинг барча чораларини кўрамиз.

 

Эътиборларингиз учун раҳмат!

 

 


Ko'rib chiqildi: 4698