Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (58 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (58 KB)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

  2016 йил 28 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 128-сонли қарори тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 128-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарлишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

              Б.Янгибаев

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2016 йил 28 апрелдаги
128-сон қарорига илова

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

 

1. 28-бандга қўйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

“давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилаётган моддий-техника ресурслари ва ажратилаётган банк кредитларидан мақсадли фойдаланиш”;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 67-банддаги “25” рақами “30” рақами билан алмаштирилсин.

3. 68-банддаги “25” рақами “30” рақами билан алмаштирилсин.

4. 69-банддаги “15” рақами “20” рақами билан алмаштирилсин.

5. Қўйидаги мазмундаги 7б-банд қўшилсин:

“76. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган моддий-техника ресурсларидан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, хўжалик хизмат кўрсатиш ташкилотига мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ва кредит ресурслари қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Хўжалик томонидан, жаримадан ташқари:

хизмат кўрсатиш ташкилотига давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етказиб берилган мақсадли фойдаланилмаган моддий-техника ресурсларининг сотиб олинган нархи билан моддий-техника ресурслари сотиб олинган кундаги биржа котировкаларининг ўртача нархи ўртасидаги ижобий фарқ;

“давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта хомашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган мақсадли фойдаланилмаган кредит маблағлари учун Ўзбекистан Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизлар тўланади”.

6. Қуйидаги мазмундаги 80-банд қўшилсин:

“80. Хўжалик томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳарид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳавфи суғурта қилиниши мумкин”.


Ko'rib chiqildi: 4868

Sahifalar