Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (54 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (54 KB)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

 2016 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарори) 34-сонли қарори ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2015 йил 15 декабрдаги 362-сонли қарорини ижро этиш юзасидан, фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарори) 34-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимшалар киритилганлиги;

б) Вазирлик ва идораларга бир ой муддатда ўз идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), туман ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор ижросини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти (Қайпов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов) зиммаларига юклатилсин.

 

    Қорақалпоғистон Республикаси
    Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

                     Б.Янгибаев

 

Ko'rib chiqildi: 5744

Sahifalar