Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (66 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (66 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2460-сонли қарори ҳақида

Лойиҳа

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2460-сонли қарори ҳақида

 

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш, қишлок хўжалиги экинлари етиштиришга янги илғор агротехнологияларни жорий этиш ҳисобидан бебаҳо ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ҳамда молиявий барқарорлигини ошириш, тармоқнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2460-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан бирга:

1 ва 1а-иловаларига мувофиқ, 2016-2020 йилларда суғориладиган ерларда пахта экин майдонлари ва ялпи пахта хомашёси ҳосили, шунингдек бошоқли дон экинлари майдонларини мақбуллаштириш бўйича;

2, 2а ва 2б-иловаларига мувофиқ, 2020 йилга бориб ғўза ва бошоқли дон экинларидан бўшайдиган суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг мақсадли параметрлари бўйича;

3-иловага мувофиқ, 2016-2020 йилларда асосий қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилининг прогноз параметрлари бўйича ишлаб чиққан таклифлари қабул қилинганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳксамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари мажмуаси (Ш. Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда, 4-иловага мувофиқ, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва аграр муносабатларда қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, ер-сув ресурларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ер майдонларининг узоқ муддатли ижараси тўғрисидаги шартномаларни ва фермер хўжаликлари билан тузилган шартнома-контрактацияларни сўзсиз бажариш учун томонларнинг масъулиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва 2016 йилнинг I ярим йиллигида белгиланган тартибда тасдиқлаш топширилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2016-2020 йилларда деҳқончиликни комплекс ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигини янада яхшилаш, илғор интенсив агротехнологияларни, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш усулларини жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни 5-иловага мувофиқ белгиланган муддатларда амалга оширишни таъминлаш;

г) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2016-2020 йиллар даврида чорва ва паррандалар сонини, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, наслдор чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш прогноз параметрлари бўйича 6, 6а - 6д-иловаларига мувофиқ таклифлари маъкулланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, «Насл-хизмат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2016-2020 йиллар даврида ушбу қарор билан маъқулланган чорвачиликни ривожлантириш мақсадли параметрларига белгиланган муддатларда сўзсиз эришишни ҳамда 7-иловага мувофиқ, чорвачиликни янада комплекс ривожлантириш ва наслчилик ишини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш;

д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат» маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарорининг 8-бандида тақдим этилган имтиёзларнинг амал қилиш муддатини 2021 йилнинг 1 январига қадар узайтириш;

е) 2021 йилнинг 1 январигача бўлган даврда:

наслдор чорвачилик субъектлари асосий фаолият тури бўйича барча солиқлар ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

«Ўззооветтаъминотхизмат» Республика бирлашмаси, наслдор чорвачилик субъектлари, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари, омухта ем, озуқа қўшимчалари, ветеринария вакциналари ва препаратлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича наслчилик материаллари, технологик ва ёрдамчи ускуналар, омухта ем ва озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш учун компонентлар, шунингдек фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар пайвандтаг, кўчат ва томчилатиб суғориш ускуналарини олиб киришда бож тўловлари (бож йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинганлиги;

ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Фермерлар кенгаши, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда экин экиладиган ерларнинг унумдорлиги ва ундан фойдаланиш самарадорлиги даражасини, суғориш сувлари билан таъминланганлиги, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги, фермер хўжаликларининг рентабеллигини пухта таҳлил қилиш асосида туманлар бўйича 2016 йил ва кейинги йилларда пахтадан бўшайдиган ер майдонларини ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган мақсадли параметрлардан келиб чиқиб, уларда қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини аниқласинлар.

Экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш бўйича олиб борилган ишларнинг натижаси тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тўлиқ маълумот бериб турилсин.

4. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси (Мамутов, Хожаметов):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ушбу қарор билан белгиланган экин майдонларини мақбуллаштириш ва бўшаётган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш параметрларига қатъий риоя қилишлари устидан тизимли назорат ўрнатсин;

туманлар кесимида экин майдонларини мақбуллаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам суратда муҳокама қилиб борсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

Б.Янгибаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Келишилган:

 

С.Хожаметов

Ж.Ембергенов

 

М.Мамутов

 

М.Алеуов

 

З.Ибрагимова

 

М.Джуманиязов

 

А.Тажетдинов

 

Ж.Идиятуллаев

 

Б.Утегенов

 

Ж.Наримбетов

 

Д.Кайпов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ko'rib chiqildi: 6612