Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (65 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (65 KB)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 июндаги «2016 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшайдиган ерларни шудгорлашни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2555-сонли қарори ҳақида

 

2016 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшайдиган ер майдонларини ўз вақтида ва сифатли шудгор қилишни ташкиллаштириш, 2017 йил ҳосилининг кафолатли таъминланиши учун зарур ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 июндаги «2016 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшайдиган ер майдонларни шудгорлашни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2555-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) 2015 йилда  19 та туманда бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган ер майдонларида шудгорлашни амалга ошириш вақтида жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги, эҳтиёт қисмлар билан ўз вақтида таъминланмаганлиги натижасида 228 та ҳайдов агрегатлари шудгор қилишда иштирок этмагани, шудгорлашни ташкил қилишдаги камчиликлар ҳисоботини бузиб кўрсатиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 39 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилганлиги;

Шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ташкил этилиши ва сифатли ўтказилиши, ҳайдов агрегатларидан самарали фойдаланиш, ҳисоботнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслиги учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юкланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг 2016 йилги бошоқли дон экинлари ҳосили ўриб-йиғиб олингандан кейин ўтказиладиган шудгорлаш ишларининг ҳажми ва муддатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган таклифи иловага мувофиқ қабул қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳайдов агрегатларининг тайёргарлиги, жойларда ёнилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмларининг зарур заҳираси яратилганлиги ҳамда бошоқли дон экинлари ўриб-йиғиб олингандан кейин шудгорлаш ишлари мазкур қарорнинг иловасида белгиланган ҳажмлар ва муддатларга қатъиян риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш. Айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий жавобгарлик чораларини кўриш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), «Қорақалпоқ МТПлар»  бирлашмаси (Ҳакимов), «Автотеххизмат» АЖ (Қаипбеков), «Тахиатош нефт базаси» УК (Ильясов), «Элликқалъа нефт базаси» УК (Раззақов), туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда зарур моддий-техника ресурслари билан таъминланганликни ва ер фондидан янада самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда туманлар ва хўжаликлар бўйича шудгорлаш ишларини ўтказиш жадвалларини тузсин ва тасдиқласин;

шудгорлаш ишларини ўтказиш учун мўлжалланган майдонларда шудгорлашдан олдин похол йиғиштириб олинишини ташкил қилсин;

ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар, бошқа корхоналар ҳамда ташкилотларнинг ҳайдов агрегатларини жалб этсин;

ҳайдов тракторларининг икки сменада ишлашини ва улардан отрядлар шакллантирилиши усули билан самарали фойдаланилишини ташкил этсин;

хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг буюртмалари асосида эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи мойлаш материалларини етказиб беришни, шунингдек кўчма таъмирлаш устахоналарининг узлуксиз ишлашини таъминласин.

Ерни шудгорлашнинг сифат кўрсаткичларига эришишига, биринчи навбатда ҳудудлар тупроқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шудгорлаш чуқурлигига алоҳида эътибор берилсин.

4. Бошоқли дон экинлари ўриб-йиғиб олингандан кейин далаларни шудгорлашдан олдин тозалаш мақсадида анғизни ва буғдойпоя қолдиқларини ёқиб юбориш қатъиян тақиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хожаметов), Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Аметов) Қорақалпоғистон Фермерлар кенгаши (Сейтназаров), Телерадиокомпанияси (Нағметов), Матбуот ва ахборот агентлиги (Бекмуратов), Ахборот агентлиги (Қурбаниязов) билан биргаликда анғизни ёқишнинг зарари ва салбий оқибатларини кенг тушунтириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.

5. «Тахиатош нефт базаси» унитар корхонаси (Ильясов) ва «Элликқалъа нефт базаси» унитар корхонаси (Раззақов) ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратсин ҳамда шудгорлаш ишларида  қатнашувчи машина-трактор паркларига, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига дизель ёнилғиси қийматининг 60 фоизи олдиндан тўлангандан кейин уларга ёнилғи-мойлаш материаллари узлуксиз етказиб берилишини ҳамда етказиб берилган ресурслар учун тўлов 60 кун ичида тўлиқ амалга оширилишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

Б.Янгибаев

 

 

        Вазирлар Кенгашининг
2016 йил "____" июлдаги
_______ сонли қарорига
илова
           
2016 йилги бошоқли дон экинлари ҳосили ўриб-йиғиб олингандан кейин ўтказиладиган шудгорлаш ишларининг ҳажмлари ва муддатлари бўйича
МАЪЛУМОТ
           
Туманлар
номи
Шудгор
қилинадиган
майдон, га
Шудгорда қатнашадиган
ҳайдов тракторлар
сони,  дона
Шудгорни якунлаш муддати
Жами шундан юқори унумли
1 Тўрткўл 3050 45 23 15.июл
2 Беруний 3050 46 23 15.июл
3 Элликқалъа 3050 49 27 15.июл
4 Амударё 3050 65 29 15.июл
5 Хўжайли 2975 38 16 17.июл
6 Шўманой 3730 35 15 17.июл
7 Қонликўл 5120 38 18 17.июл
8 Қўнғирот 5270 38 15 17.июл
9 Нукус 6230 38 12 17.июл
10 Кегейли 4500 35 12 17.июл
11 Чимбой 4630 38 17 17.июл
12 Қораузяк 4630 38 15 17.июл
13 Тахтакўпир 4465 35 15 17.июл
14 Муйноқ 250 4 1 17.июл
Жами 54000 542 238 17.июл

Ko'rib chiqildi: 4503

Sahifalar