Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (62 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (62 KB)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 361-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил  25 октябрдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

361-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016-2020 йилларда               қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 отябрдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 361-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг давлат ветеринария хизмати тизими ташкилотларининг мавжуд ходимлари сонини мувофиқлаштириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг марказий аппарати тузилмасини кенгайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ташкилий ва марказий аппарати тузилмалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

- Ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёлар олиб қўйиладиган ҳамда йўқ қилиб ташланадиган ҳайвонларнинг касалликлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

- Профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига зарур ҳолларда Давлат ветеринария бош бошқармасининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;

с) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига:

- бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг 1-иловага мувофиқ ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг устави (низоми) ва тузилмалари тасдиқланишини ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

- уч ой муддатда ветеринария фаолияти соҳасига оид рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилганлиги;

д) Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 апрелдаги 119–Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисобланлиги;

г) Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Қайпов), Давлат ветеринария бошқармаси (Ережепов):

- ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёлар олиб қўйиладиган ҳамда йўқ қилиб ташланадиган ҳайвонларнинг касалликлари;

- профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган рўйхатлари асосида амалга ошириб бориш топширилсин. 

4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Қайпов), Давлат ветеринария бошқармаси (Ережепов) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 20 кун муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Д.Қайпов) зиммаларига юклатилсин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

      Қ.Сариев

Келишилган:

 

Ж.Садықов

                   З.Зайтов

Д.Қайпов

                  Ж.Ембергенов       

 

                  С.Хожаметов

 

                  М.Содиков

 

                  М.Алеуов

 

                  З.Ибрагимова

 

                  М.Джуманиязов

 

                  А.Тажетдинов

 

                  Р.Рысназаров

 

                  Ж.Наримбетов

 

                  Б.Ережепов

 

                  Қ.Даўлетов

 

                  Ө.Уснатдинов

 

Тасдиқлайман

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши Раисининиг ўринбосари

С.Хожаметов


Ko'rib chiqildi: 4632