Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (59 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (59 KB)

Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини жадал қуриш, қишлоқ жойларда арзон уй-жойларни шаҳарларда кўп қаватли уйларни сифатли ва ўз вақтида ба

Муҳтарам Президентимизнинг белгилаб берган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, шаҳарларда ва қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт шароитларини яхшилашни таъминлайдиган арзон уй-жой қуриш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 23 декабрдаги “2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2697-сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилда жами 1 трлн. 257,8 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштириш режалаштирилган.

Амалда ҳисобот даврида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 361,4 млрд сўмни ташкил қилиб, белгиланган режа (274,3 млрд.сўм) 131,7 фоизга бажарилди.

2017 йилда Инвестиция дастурига мувофиқ 107,0 млрд. сўмлик 125 та ижтимоий соҳа объектларини қуриш, капитал реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш белгиланган.

малда ҳисобат даврида 33 та ижтимоий соҳа объектларида
9 млрд. сўмга яқин (17,8%) қурилиш ишлари бажарилди (12 млрд 899 млн.сўм маблағ молиялаштирилди).

Бунда, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан янгидан қурилаётган Нукус шаҳридаги Ўзбекистон қаҳрамони “И. Юсупов” номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати қурилишида
690,0 млн.сумлик, Элликқалъа туманида 315 уқув ўринли янги мактаб қурилишида 700 млн.сўмлик ҳамда Нукус шаҳрида «Мурувват» аёллар интернат-уйининг янги биносида 1 млрд. 500 млн.сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилашга алоҳида этибор қаратилиб, бир қатор муаммолар ижобий ечимини топди.

Мисол учун, Мўйноқ тумани аҳолисини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 101 км (26,4 млрд.сўм) янги сув қувурларини тортиш ишлар бошлади ҳамда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг маблағлари ҳисобидан 2,0 млрд сўм маблағ ажратилиб, ичимлик суви таъминоти оғир бўлган туманларга 19,1 км сув қувурларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Булардан ташқари, инвестиция дастури асосида 55,9 км
(11,1 млрд.сўм), Нукус шаҳри ва Беруний тумани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури асосида 27,4 км (4,2 млрд.сўм) сув тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур объектларни (жами 203,4 км су тармоқлари) жорий йил
I ярим йиллик якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топшириш режалаштирилган, натижада 48 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Муҳтарам Президентмизнинг 2017 йил 14 февралдаги
“2017-2018 йилларда худудий автомобил йилларни ривожлаштириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2775-сонли қарори ва 2017 йил Инвестиция дастурга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда:

А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 22 км қисмларида 55,2 млрд. сўмлик йўл қурилиши ишлари амалга оширилиши белгиланиб, амалда 10 та объектда 3,1 млрд.сўмлик (1 чорак режасига нисбатан 184%) иш хажми бажарилди;

автомобил йўлларнинг 9,0 км қисмини тўла таъмирлаш ишларига 7,4 млрд. сўм ажратилиб, амалда
700 млн.сўмлик (1 чорак режасига нисбатан 266%) иш ҳажми бажарилди;

автомобиль йўлларининг 148,1 км қисмини тўла ва жорий таъмирлаш ишларига 22 млрд.сўм (маҳаллий бюджетдан 85 км - 11,2 млрд.сўм, республика йўл жамғармасидан 63,1 км -
10,6 млрд. сўм
) маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда мазкур объектларнинг манзилли дастури тасдикланиб, маҳаллий бюджетдан 1,5 млрд.сўм молиялаштирилди ва 1,5 км йўл қисмида таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шулар қаторида, ҳудудий йўл қурилиши корхоналарини
жаорий йилда жами 12 та замонавий техникалар билан таъминлаш режалаштирилиб, ушбу техникаларни харид қилиш учун
592,6 млн.сўм аванс маблағлари ўтказилиб берилган.

Шунингдек, Ҳарбий ҳизматчилар учун ипотека кредитлари асосида 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикасида жами

36 хонадонга эга 3 қаватли 2-3 та хонали 2 та уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда ушбу уйларга ер майдонлари ажратилди ҳамда тегишли ҳужжатлар тайёрланди.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2017 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича инвестиция дастури доирасида 21 та лойиҳада барча манбалар ҳисобидан
23,5 млн.доллар, шу жумладан, 19,8 млн. долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган.

Амалда 1 чорак якуни бўйича мазкур дастур доирасида "Fubo Nukus" қўшма корхонасига (қизилмия экстрактини ишлаб чиқариш)
650,0 минг долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди ва белгиланган режа 108,3 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг 2 чорагида 13 корхонага 5,4 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Беруний туманидаги "Шаббоз обод цемент" қўшма корхонасига (йилига 100 минг тонна цемент) 900 минг доллар тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилган.

 

 

  Эътиборингиз учун раҳмат.


Ko'rib chiqildi: 3692