Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi

Qoraqalpog'iston Respublikasining Davlat hukumat portali


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янги расмий веб-сайтига ўтиш. http://karakalpakstan.uz


Sahifani PDF tarzda yuklab olish Sahifani PDF tarzda yuklab olish (58 Kb)    Versiyasi    Sahifani doc tarzda yuklab olish (58 KB)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 200-сонли қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли Фармонига  мувофиқ ҳамда шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
14 мартдаги “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 200-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли Фармонига  мувофиқ 2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига тегишли штат бирликларини туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасига ўтказган ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий –ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис (кейинги ўринларда мутахассис деб аталади) лавозимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;

б) қуйидагилар мутахассиснинг асосий вазифалари этиб белгиланлиги;

- хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

- хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;

- хотин-қизларнинг ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг ижтимоий –реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятнинг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш;

- оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятни ошириш;

- оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чораларни кўриш;

в) хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис бўйича низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ва 1 апрелдан бошлаб амалга киритилиши белгиланганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 7-разряд қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Шаҳар ва туман ҳокимларига:

шаҳар ва туманларда фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими 1 апрелдан бошлаб жорий этилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори асосида тасдиқланган низомга мувофиқ ўз иш фаолиятини бошлашини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин. 

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.А.İбрагимова зиммасига юклансин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                              Қ.Сариев      

                                                           

 


Ko'rib chiqildi: 1559